1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ислом маданиятининг Европага туҳфаси

15:29 / 20.08.2025 1177 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фотиҳларнинг Испания аҳолисига бўлган муносабати барча фатҳ этилган мамлакатларнинг халқларига бўлган муносабат каби одилона эди. Мусулмонлар маҳаллий аҳолига уларнинг мулкларини, черковларини, қонунларини, ўз ҳакамлари томонидан ҳукм қилиниш ҳуқуқини қолдирдилар. Уларга фақат жизя тўлашни шарт қилиб қўйдилар. Жизя йиллик солиқ бўлиб, зодагонлар учун 15 франк (бир динордан ортиқроқ), оддий халқ учун эса ярим динор миқдорида белгиланган эди. Мазкур шартлар аҳолига шу даражада енгил туюлган эдики, улар бу шартни ҳеч бир норозиликсиз қабул қилдилар.

Атиги икки йилдан сўнг Испания тўлиқлигича мусулмонларга бўйсунди. Яъни, мусулмонлар Иберия яриморолига илк бор 711 йилда келган бўлсалар, 713 йилга келиб уни деярли тўлиқ фатҳ қилдилар. Бу фатҳ асосан тинч йўл билан амалга оширилди. Бунга алоҳида вилоят ва шаҳарларнинг ҳокимлари билан келишув орқали эришилган бўлиб, юқорида айтиб ўтилганидек, улар ўзларини халифанинг фуқаролари сифатида тан олиш эвазига нафақат ўз ерлари ва мулкларини, балки насронийликка эътиқод қилиш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолишди. Фотиҳлар диний бағрикенгликлари билан аҳолининг кўп қисмини ўзларига жалб этдилар. Шу ўринда айтиш лозимки, насронийларга мамлакатни қайта забт этиш учун саккиз аср керак бўлди.

Таниқли француз файласуфи, сайёҳ, археолог, табиб ва ижтимоий психология асосчиси Гюстав Лебон (Gustav Le Bon) «Араблар тамаддуни» номли китобида жумладан қуйидаги фикрни билдирган:

«Испанияни забт этганидан сўнг Ториқ Сурияга Гол ва Олмония орқали қайтмоқчи, ортга қайтиш йўлида эса Қустантинияни ҳам фатҳ этиб, бутун «Қўҳна дунё»ни[1] Қуръонга бўйсундирмоқчи эди. Ушбу режани амалга оширишида унга Дамашққа қайтиб келишни буюрган халифа ҳалал берди. Барчаси бошқача бўлиши мумкин эди: бутун Европа Муҳаммаднинг динига кирар ва барча маданиятли халқларнинг диний бирлиги таркиб топар эди. Бу эса, эҳтимол, бутун Европага араблар туфайли баъзи давлатларга номаълум бўлган ўрта асрлар даврини четлаб ўтиш имконини берар эди».

Шу ўринда айтиш керакки, мазкур китоб 1884 йилда нашр этилган бўлиб, у арабларнинг исломий маданияти ҳамда унинг жаҳоннинг бошқа маданиятларига таъсирининг фундаментал тарихий-маданий таҳлилини ўз ичига олган.

Лебоннинг ушбу китобидаги алоҳида урғу бериш лозим бўлган марказий фикрларидан бири қуйидагича: айнан мусулмонлар Европа фани, фалсафаси ва бутун маданий соҳасининг устозлари бўлишган ва бу жараёнда мусулмонларнинг маданияти ёрдамида яримёввойи ўрта асрлар Европаси Уйғониш даврининг маданий асрларига чиқиб олди. Бугунги Европа ўзининг ривожи учун айнан мусулмонлар олдида қарздор. Лебоннинг ёзишича, араблар бошқа халқлар ва маданиятларга ўз маданиятлари кўламида таъсир қилган бўлсалар, Европага улар асосан ўзларининг аниқ фанлар, тарих ва фалсафа каби соҳалардаги илмий ютуқлари билан таъсир кўрсатдилар.

Айтишларича, мусулмонлар фатҳ этилган мамлакатни Нуҳ алайҳиссаломнинг афсонавий авлоди – Андалус ибн Тубалнинг номи билан атаганлар. Ишонарли далилларга эга бўлган ривоятга кўра эса, араблар Мағрибда эканликларида маҳаллий барбарлардан денгиз ортида вандаллар мамлакати (араб тилида «Биладул вандалус») борлигини эшитганлар, чунки вандаллар Гибралтар бўғози орқали Мағрибга ўтиб, жанг қилишган.

Мусулмонлар ҳукмронлигининг илк ўн йилликларидаёқ маҳаллий аҳолининг оммавий равишда Исломга кириши кузатилган. Савдогарлар ва ҳунармандлар, деҳқонлар ва қуллар (жумладан, вестготлар томонидан асир олинган ўзга юртликлар ҳам) Исломни қабул қилар эдилар. Улар учун бу шахсий озодлик, хусусий мулкка эгалик қилиш ва уни эркин тасарруф этиш ҳуқуқини берарди. Шунингдек, кўпгина вестгот зодагонлари ҳам Исломни қабул қилишарди. Улардан энг машҳурлари Бану Қаси – Сарагоса ҳокимлари сулоласи бўлиб, улар 880–917 йилларда Андалуснинг жануби-шарқида мустақил исёнкор қироллик тузишган.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

[1] Қўҳна дунё – яъни Европа.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамларнинг энг яхшиси менинг асримдагилар, сўнгра уларга яқинлар, сўнгра уларга давоми...

2339 09:33 / 11.01.2025
Вақт ўтиши билан Ислом жамияти ҳар томонлама ривожланиб борарди. Чегаралар, вилоятлар, амирлар ва бошқаларнинг сони тезлик билан ортиб бормоқда эди. Девонлар давоми...

3511 15:43 / 19.07.2024
1194 йил 4 мартда Масжидул Ақсони озод қилган баҳодир, Ҳиттин жанги қаҳрамони султон Салоҳиддин Айюбий вафот этди. Дунё фақатгина сабаблар билан бирга бўлганида давоми...

3142 16:00 / 10.03.2023
Абдуллоҳ Саффоҳ беркинган жойидан чиқиб, ўзининг жамоаси билан Куфанинг марказий жомеъ масжидига борди ва халифалигини эълон қилди. Ўша ерда унга байъат қилинди. давоми...

1115 10:13 / 08.11.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021