1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Бухорий меросига муносиб мажмуа

18:00 / 25.08.2025 1171 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни Самарқандга ташриф буюрди. Эзгу анъанага мувофиқ, аввало, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Буюк муҳаддис бобомизга бутун ислом оламида эҳтиром баланд, унинг мақбарасини кўриш истагидаги инсонлар кўп. Шу боис зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида бу ерда улкан мажмуа барпо этилмоқда.

Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектар этиб кенгайтирилган. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган. 

Айни пайтда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Пештоқлар ва айвон деворларига “Саҳиҳи Бухорий”дан ҳадислар битилмоқда.

Президентимиз бу мажмуа фақат зиёрат эмас, илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани бўлиши кераклигини таъкидлади. Имом Бухорийнинг буюк изланишлари, билими ва камолоти бу ерга келувчилар, айниқса, ёшлар учун эзгу намуна бўлиши қайд этилди.

Шу мақсадда янги мажмуада инновацион музей ҳам ташкил этилмоқда. У ислом оламида муҳаддислар султони дея эътироф этилган Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, ислом маърифати ривожига қўшган ҳиссасини намоён этади. Шунингдек, музейда Қуръони каримда исмлари зикр қилинган 25 та пайғамбар тарихи, Муҳаммад алайҳиссаломнинг шажараси, Макка ва Мадинадаги ҳаёти, ҳадисларнинг жамланиши ва ёзилиши ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади.

Зиёратгоҳ атрофида меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш бинолари ҳам қурилиш ишлари якуний босқичга кирган.

Давлатимиз раҳбари қурилишни сифатли бажариш, одамларга қулайликларни кенгайтириш, мажмуа атрофида яшил майдонларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг божалари, муҳтарам Одилжон ҳожи Абдураҳимжон ўғлининг вафотлари муносабати билан барча оила давоми...

2041 08:52 / 20.12.2023
Сўнгги вақтларда атрофимизда йўлтранспорт ҳодисалари шунчалик кўпайдики, агар яқинларимизга тааллуқли бўлмаса, уларни эътиборга олмайдиган ҳолатга келиб давоми...

2294 17:13 / 14.11.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом умматини Рамазон ойи билан муборакбод этган табриклари нуфузли халқаро давоми...

1324 13:05 / 04.03.2025
Бугун барча ижтимоий тармоқларда бир хушхабар тарқалди. Қувайт халқаро қорилар мусобақаси ташкилий қўмитаси раиси Фарид Имодининг маълум қилишича, Қувайт X давоми...

2387 08:30 / 10.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021