1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Иордания Подшоҳи Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди

21:29 / 25.08.2025 842 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания Подшоҳини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Давлат раҳбарлари биргаликда қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилдилар.
Давлат раҳбарлари аввал Шоҳи Зинда мажмуасига ташриф буюрдилар.
Бу ерда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобаларидан бири Қусам ибн Аббос ва бошқа арбобларнинг мақбараларидан ташкил топган. Мажмуанинг тарихий, маданий ва бадиий аҳамияти шундаки, у меъморчилик ва безак санъатининг бир неча аср давомидаги тараққиётини акс эттиради. Шоҳи Зинда 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Расман Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизи Фотима ва куёви Али ибн Абу Толибнинг авлодлари ҳисобланган Ҳошимийлар сулоласи вакили бўлган Иордания Подшоҳи Қусам ибн Аббос хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.
Амир Темур мақбараси зиёрати чоғида Иордания делегациясига буюк бобомизнинг давлатчилик сиёсати, ҳарбий маҳорати, турли мамлакатлар билан дипломатик алоқалари ҳақида сўзлаб берилди. Соҳибқирон ҳаёти ва фаолияти, унинг давлати ўз даврининг энг улкан мамлакати бўлгани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Давлат раҳбарлари Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларидан иборат Регистон мажмуасини ҳам зиёрат қилдилар. Асрлар давомида бу обидалар илм-фан маркази бўлган, юзлаб олим ва тадқиқотчиларни етиштирган. Ўзининг мукаммал жойлашуви ва уйғунлиги  туфайли Регистон ҳақли равишда Самарқанднинг "ташриф қоғози" ҳисобланади.
Танишув чоғида олий мартабали меҳмонга ушбу иншоотларнинг бунёд этилиш тарихи ва нақшларининг ўзига хос жиҳатлари, майдонда олиб борилган реставрация ишлари ҳақида маълумот берилди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилолнашр, матбаанашриёти ва Ғавсоний ноширлик уйи ўртасидаги дўстона ҳамкорлик муносабатлари 2018 йилнинг июль ойида бошланган. 2018 йилда ноширлик уйи раҳбари давоми...

6108 16:30 / 16.08.2019
Туркия Президенти Ражаб Эрдоған Трабзонда бўлиб ўтган йиғилишдаги нутқи давомида шундай деди Биз Айя Софияни бепул зиёрат қилиш учун нафақат имконият яратиб давоми...

2688 13:10 / 28.03.2019
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Саудия электрон университети раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда давоми...

2748 16:06 / 11.09.2020
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмиймаърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, биринчи Президентимизни хотирлаш маросимида давоми...

2172 16:46 / 02.09.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021