1447 йил 25 зулҳижжа | 2026 йил 11 июнь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Меҳмон овқатдан қўлини тортганда, мезбоннинг «енг» ёки «олинг», деб айтиши мустаҳаблиги

11:40 / 15.09.2025 5934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билингки, бу амални қилиш мустаҳабдир. Ҳаттоки, агар кифоя қилгудек таом емаса, киши ўз аҳли-аёлига ҳам мана шундай муомала қилиши маҳбуб амаллардандир. Бунга далил қилиб қуйидаги ҳадис келтирилади:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зоҳир мўъжизаларига далолат қилувчи узун ҳадисда келтирилишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг қоринлари очиб, йўл бўйига ўлтирганларича меҳмон қилишлари учун Қуръон ўқир эдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли суффадагиларни олиб келиш учун (одам) юбордилар. Улар келишганида барчаларини бир қадаҳ сут ила сийладилар. Ҳадиснинг охирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Бу сутдан ичмаган) сен ва мен қолдик, холос», деганларида, мен: «Тўғри айтдингиз, эй Расулуллоҳ», дедим. У зот: «Ўтир ва бундан ич», дедилар. Мен ундан ичдим. У зот: «Яна ич», дедилар. Мен яна ичдим. Мана шундай ич, дейишда бардавом бўлдилар. Ҳаттоки, «Йўқ, сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, унга жой қолмади», дедим. Шунда у зот: «Келтир», дедилар. Мен қадаҳни у зотга узатганимда Аллоҳга ҳамд айтиб ҳамда Унинг исмини зикр қилиб сутнинг ортиб қолганини ичдилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан бирингизга зарар етганида, ўлимни орзу қилмасин. Агар орзу қилиш чорасиз давоми...

3353 12:35 / 25.11.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким таҳорат қилса ва уни чиройли суратда адо қилса, сўнгра жума намозига давоми...

3404 08:20 / 22.02.2018
. ,. .26. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй Абу Саъид Ким Аллоҳни ndash Робб, Исломни ndash дин, давоми...

4120 07:12 / 17.04.2019
Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бундай деяётганини эшитдим .Албатта, одамлар Расулуллоҳ давоми...

4247 09:05 / 12.04.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151294 14:35 / 11.08.2021