1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг...

09:05 / 12.04.2018 4245 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бундай деяётганини эшитдим: «Албатта, одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ваҳий билан ҳисобга тортилар эдилар. Ваҳий эса тўхтаб бўлди. Энди биз сизларни фақат бизга зоҳир бўлган амалларингизга кўра ҳисобга тортамиз. Бас, ким бизга яхшиликни зоҳир қилса, унга омонлик берамиз ва уни яқин тутамиз, унинг ботини билан бизнинг ҳеч қандай ишимиз йўқ. Ботини борасида уни Аллоҳ ҳисоб-китоб қилади. Ва ким бизга ёмонликни зоҳир қилса, биз унга омонлик бермаймиз, уни тасдиқламаймиз ҳам, гарчи у ботинини гўзал деб айтса ҳам».

Имом Бухорий ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яна у кишидан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта дунё яхшидир, шириндир кўмкўк, гўзалдир. Аллоҳ эса унда сизларни тасарруф этувчи давоми...

4395 04:45 / 10.07.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб юзини ювса, икки кўзи билан давоми...

3823 09:20 / 23.02.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам«Мўмин киши ва мўмина аёлга нафси, фарзанди ва молига мусибат етиб туради. давоми...

3757 21:00 / 06.12.2017
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар ва уларга гап очманглар, бирор масалани ҳал этиш давоми...

4183 16:00 / 25.07.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021