1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Овқатланишнинг исломий маданияти

16:14 / 28.09.2025 830 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَقَالَ سُوَيْدُ بْنُ النُّعْمَانِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: خَرَجْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى خَيْبَرَ، فَلَمَّا كُنَّا بِالصَّهْبَاءِ دَعَا بِطَعَامٍ فَمَا أُتِيَ إِلَّا بِسَوِيقٍ فَأَكَلْنَا، فَقَامَ إِلَى الصَّلَاةِ فَتَمَضْمَضَ وَمَضْمَضْنَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

«Сувайд ибн ан-Нуъмон розияллоҳу анҳу:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Хайбарга чиқдик. Саҳбога етганимизда у зот таом опкелтирдилар. Талқондан бошқа ҳеч нарса келтирилмади. (Ўшани) едик. Сўнг у зот намозга турдилар ва оғизларини яхшилаб чайдилар. Биз ҳам чайдик».

Бухорий ривоят қилган.

Овқатланишнинг исломий маданияти ҳар бир мусулмондан ҳар бир таомдан сўнг оғзини яхшилаб чайишини талаб қилади. Бу ишни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганликлари ҳақида ривоятлар кўп. Оғизнинг доимо тоза-пок туришига мусулмонлар катта эътибор берганлар. Оғиз билан Қуръони Карим, ибодат дуолари ўқилади, Аллоҳ таолонинг зикри қилинади. Шунинг учун у доимо пок бўлиши, ундан ҳид чиқмаслиги кераклиги мусулмонлар ёдидан ҳеч қачон кўтарилмаган.

Ҳозирги кунда ҳар бир таомдан кейин оғизни тозалаш лозимлиги соғлиқни сақлашнинг энг муҳим омили эканлиги сир бўлмай қолди. Буни Ислом дини ўн тўрт аср олдин йўлга қўйганини эса баъзи мусулмонман, деб юрганлар ҳам билмасалар керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 16-жуз

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903- рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши зикр қилиниб .Тонг отганда ухлаб давоми...

2368 11:00 / 03.03.2023
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бошини имомдан олдин кўтарувчи одам Аллоҳ ундай бошни эшакнинг давоми...

2781 19:00 / 12.12.2021
. .Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг давоми...

2614 16:00 / 21.11.2021
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла давоми...

2779 16:28 / 11.04.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021