1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳга энг севикли калом

05:51 / 20.10.2025 1170 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَلَا أُخْبِرُكَ بِأَحَبِّ الْكَلَامِ إِلَى اللهِ؟ قُلْتُ: أَخْبِرْنِي يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: إِنَّ أَحَبَّ الْكَلَامِ إِلَى اللهِ سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: أَحَبُّ الْكَلَامِ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ مَا اصْطَفَى اللهُ لِمَلَائِكَتِهِ: سُبْحَانَ رَبِّي وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ رَبِّي وَبِحَمْدِهِ.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сенга Аллоҳга энг маҳбуб бўлган каломнинг хабарини берайми?» дедилар.

«Хабарини беринг, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим.

«Аллоҳга энг маҳбуб калом «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»дир», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Термизийнинг лафзида:

«Аллоҳ азза ва жаллага энг маҳбуб калом – Аллоҳ Ўз фаришталари учун танлаб олган «Субҳана Роббии ва биҳамдиҳи. Субҳана Роббии ва биҳамдиҳи»дир», дейилган.

Бу ҳадиси шарифдан Аллоҳга энг маҳбуб бўлган бир калом ҳам борлигини ва у «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» эканини билиб оламиз. Бу қисқа иборани ният ва ихлос ила зикр қилиб юрсак, катта савобга эга бўламиз. У Аллоҳга энг севикли калом бўлгач, уни зикр қилганларга бериладиган савоб қандай бўлиши ҳам ўз-ўзидан маълум.

Бу ердаги «Аллоҳга энг маҳбуб калом»дан мурод Қуръони Каримдан кейингиси эканини унутмаслигимиз лозим. Аллоҳ таолога тасбеҳ ва ҳамдни қўшиб «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни зикр қилган одам Аллоҳ таоло Ўз фаришталари учун танлаб олган зикрни қилган бўлар экан. Албатта, мўмин-мусулмон банда бунинг фазлини англаб етиши ва унга амал қилиши лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тонг отганда .Аллоҳумма иннии асбаҳту давоми...

942 09:58 / 17.11.2025
. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. давоми...

1091 07:21 / 07 январь
Мўминлар онаси Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ётишни хоҳласалар, ўнг қўлларини чаккаларининг тагига қўйиб, давоми...

1976 09:00 / 15.05.2023
Хоҳ ялангликсаҳрода бўлсин, хоҳ пана жойда, ҳожат чиқараётиб сўзлашиш ва зикр қилиш макруҳдир. Фақат зарурат юзасидан рухсат берилган. Баъзи соҳибларимизнинг давоми...

2152 10:10 / 28.11.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021