1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Энг оз боғланиш билан бўлса ҳам, қариндошларни лозим тутиш

13:28 / 19.10.2025 1189 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ قَالَ: قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ: تَعَلَّمُوا أَنْسَابَكُمْ ثُمَّ صِلُوا أَرْحَامَكُمْ، وَاللهِ إِنَّهُ لَيَكُونُ بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ أَخِيهِ الشَّيْءُ، لَوْ كَانَ يَعْلَمُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَهُ مِنْ دِخْلَةِ الرَّحِمِ لَرَدَعَهُ ذَلِكَ عَنِ انْتِهَاكِهِ.

Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади:

«Умар ибн Хаттоб айтди: «Насабингизни ўрганинг. Сўнгра қариндошларингизга силаи раҳм қилинг. Аллоҳга қасамки, одам билан биродари орасида бир нарса ўтади. Агар у билан ўзи орасидаги қариндошликни билганида, ўша нарса уни (қариндошлик ришталарини) поймол қилишдан қайтарган бўлар эди».

Шарҳ: Ҳар бир киши ўз насабини, ота-боболари ва қариндош-уруғлари ким бўлганини ўрганиши лозим. Бу илм қариндошлик алоқаларини боғлаш ва мустаҳкамлашда керак бўлади. Бир одам билан билмасдан орада кўнгилсиз гап ёки нохуш иш бўлиши мумкин. Агар насабини билса, (қариндош бўлиши эҳтимол) ҳалиги нарсаларнинг олди олиниши мумкин. Қариндошлигини билса, у билан айтишмаслиги ёки жанжал қилмаслиги турган гап.

Силаи раҳм шу даражадаги нозик нарса. Шунинг учун қавму қариндошлар бир-бирларини яхши таниш ҳаракатида бўлишлари керак экан.

عَنْ سُوَيْدِ بْنِ عَامِرٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «بَلُّوا أَرْحَامَكُمْ وَلَوْ بِالسَّلَامِ».

Сувайд ибн Омирдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раҳмларингизни салом билан бўлса ҳам, ҳўллаб туринглар», дедилар».

Шарҳ: Мўмин-мусулмон бандалар қариндошлик алоқаларини, ҳеч бўлмаганда бир-бирларига салом бериш билан бўлса ҳам, боғлаб туришлари лозим.

Берадиган нарсангиз йўқ, яхшилик қилишга имконингиз йўқ, фақат қўлингиздан келадиган нарса – салом бериб қўйиш. Шуни бўлса ҳам қилиб, қариндошлик алоқаларини боғлаб туринг.

Менда қариндошга берадиган ҳадя йўқ, унинг зиёратига боролмайман, унга бирор нарса беролмайман, қўлим қуруқ бораманми, деган гап бўлмасин. Салом беришга қодирмисиз, шуни қилиб бўлса ҳам силаи раҳмни боғлаб туриш керак.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 2-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида чоп қилинган.

 

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . ,. . ,. . ,. . ,. . ,. . Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламдан .Амалларнинг қай бири давоми...

1927 09:41 / 07.05.2024
29. Абу Бакрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Боғийлик ва қариндошлик алоқасини узишдек эгасига тез уқубат етказадиган ва қолганини охиратга давоми...

4371 12:06 / 10.12.2018
Ушбу бобда отаонанинг фарзанд олдидаги бурчлари, уларнинг фарзандларига нисбатан маданияти ҳақида сўз юритилади. Албатта, болага меҳрмуҳаббат кўрсатиш, унга давоми...

3340 21:30 / 12.05.2019
Албатта, фарзанд отаонага Аллоҳнинг буюк неъматидир. Бир парча этлик пайтидан навқирон бир инсон бўлгунча бор меҳрини фидо қилиб улғайтирадилар. Аслида ўшалар давоми...

1583 14:09 / 01.10.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021