1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжидлар атрофида 33 мингга яқин кўчат экилди

18:15 / 16.11.2025 734 pdf Ўқиш режими + -

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги вакилликлар, масжидлар ва уларга яқин ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига бефарқ бўлмаслик, табиатни асраб-авайлаш мақсадида кузги дарахт экиш ишлари жадаллик билан амалга оширилди. Мазкур хайрли ишлар соҳа ходимлари ўртасида "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида ўтказилди. Зотан, халқимизда минг йиллардан бери давом этиб келаётган гўзал анъаналар, урф-одатларимиз борки, улар динимиз бизга таълим берган гўзал ахлоқ, одамийлик, ўзаро муҳаббат, ҳамжиҳатлик, ободонлаштириш каби олийжаноб ишларни ўз ичига олади.

Динимиз Исломда ҳам дарахт экиш жуда катта савобли, баракали ва пайғамбарлар суннатларига мувофиқ амаллиги кўп бора айтилган. Қуръон ва ҳадисларда бу амалнинг фазилатлари баён қилинган. Жумладан: “Бирор мусулмон дарахт экса ёки экин экса, ундан одам, ҳайвон ёки қуш еса, бу унинг учун садақа бўлади” дейилади (Имом Бухорий ривояти).

Мазкур савобли амалнинг ижроси учун бел боғлаган Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари ўз ҳудудлари ҳамда Республикамиздаги 2147 та масжид ҳудудида бош имом-хатиблар бошчилигида жойлардаги маҳалла фаоллари томонидан жами 32 минг 670 туп дарахт кўчатлари экилди. Шундан 22 минг 775 таси манзарали, 9 минг 632 таси мевали кўчат ҳисобланади. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, кўчат экиш муддати навдан, иқлимдан ва кўчатнинг туридан келиб чиқиб фарқланади. Бироқ, одатда кўчат экиш учун энг яхши вақт куздан баҳоргача бўлган оралиқ ҳисобланади. Чунки бу даврда кўчатлар яхши томирлаган ҳолда тупроққа обдон ўрнашиб, ёзги иссиқларга чидамли бўлиб етишади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида .Бухоро ndash 2020 йил ислом олами маданияти пойтахти, тадбирларига тайёргарлик кўриш давоми...

2181 10:30 / 20.02.2020
Норвегияликларнинг Ислом динига қизиқишлари кунданкунга ортиб бормоқда. Бу ҳақда .Sabah.com, нашри хабар беради.Осло университети Динлар тарихи факультети масъул давоми...

2559 15:00 / 18.01.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартибқоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият давоми...

2443 17:50 / 18.04.2023
Учтепа тумани .Маҳкамбой хожи ота, жомеъ масжиди имом хатиби Раҳматулло домла Мардоновнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила давоми...

1866 16:50 / 25.11.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021