1447 йил 25 зулҳижжа | 2026 йил 11 июнь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хориждаги ватандошларга Рамазон тадбири ўтказилмоқда

18:25 / 28 февраль 259 pdf Ўқиш режими + -

Муборак Рамазон ойида муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан хорижда яшаётган ватандошлар учун кенг кўламли ифторлик ва маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Жорий йилда ушбу эзгу ташаббус доирасида 50 шаҳарни қамраб олиниб, хорижда меҳнат қилаётган, таълим олаётган ва доимий яшаб келаётган юртдошларимизни бирлаштирмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Макка, Мадина, Сеул, Истанбул, Анқара, Қоҳира, Аммон, Куала-Лумпур, Вашингтон, Нью-Йорк, Торонто каби йирик шаҳарларда ифторликлар ўтказилмоқда. Шунингдек, ватандошлар ҳомийлигида Даллас, Филаделфия, Орландо, Новосибирск, Томск ва Екатеринбург шаҳарларида ҳам ифторликлар ташкил этилмоқда.

Мазкур хайрли ишлар мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. 

Уларда таниқли уламолар ва имом-хатиблар иштирок этиб, динимизнинг инсонпарварлик моҳияти, миллий қадриятлар тараннуми, Ватанга муҳаббат ва ёт ғоялардан сақланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Шу вақтгача Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан хизмат сафарига юборилган имом-хатиблар томонидан АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда 90 та маърифий суҳбат ва таровеҳ намозлари ўтказилиб, уларда 15 мингдан зиёд ватандошимиз иштирок этди. 

Маърифий суҳбатлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шукроналик, гўзал ахлоқ, ўзаро ҳурмат, миллий қадриятларга эҳтиром, Ватанга муҳаббат ва турли ёт оқимлардан сақланиш каби мавзуларни ўз ичига олган. 

Мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад хориждаги ватандошларимизни маънавий-маърифий қўллаб-қувватлаш, она юрт билан боғлиқлик туйғусини янада мустаҳкамлаш ва юртдошлар ўртасида бирдамликни кучайтиришдир.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли Қуръон Карим мухлислари2021 йилнинг 13 апрель кунидан бошлаб муборак Рамазон ойи шарофати билан .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидида сиз, давоми...

2395 18:24 / 12.04.2021
Бугун ҳижрий 1444 йил, Рамазоннинг 17санаси, милодий 2023 йил, 8 апрель куни Азҳари шарифнинг устунларидан бири, балоғатадабиёт фанлари доктори, исломий мутафаккир давоми...

1561 21:03 / 08.04.2023
Австралияда бир гуруҳ мусулмон кўнгиллилар ўрмон ёнғинидан зарар кўрган ўт ўчирувчиларга ёрдам беришмоқда. Бу ҳақда islam.ru хабар беради.Австралиядаги Ислом давоми...

3195 11:04 / 10.01.2020
.Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Шукуруллоҳ домла Эгамбердиевнинг оталари вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор давоми...

1991 17:30 / 15.11.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151294 14:35 / 11.08.2021