1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президентимиз Маҳдуми Аъзам мажмуасига ташриф буюрди

16:07 / 25.11.2025 934 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган Маҳдуми Аъзам мажмуасида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг март ойида Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Маҳдуми Аъзам қадамжосини обод қилишга оид лойиҳа билан танишган эди.

Асли ҳозирги Косонсой туманида туғилган сўфий олим нақшбандия таълимотининг раҳнамоларидан бири бўлган. Ёшлик чоғларида Фарғонадаги мадрасада савод чиқариб, Самарқандда Хожа Аҳрор Валийнинг шогирди мавлоно Муҳаммад Қозий қўлида пирлик даражасига етишади. Кейинчалик ўзи тариқат илмига доир 30 дан зиёд асар ёзган, кўплаб шогирдлар етиштирган.

Бу зотга илм йўлидаги хизматлари учун Маҳдуми Аъзам унвони берилади. Илм ва дин йўлидаги узоқ сафардан сўнг Самарқанд вилоятида абадий қўним топган.

Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўш Баҳодир Маҳдуми Аъзам қабри устида даxма қурдирган ҳамда бу ерда йирик масжид, илм толиблари учун мадраса ҳам барпо қилган. У вафот этганидан сўнг ўз васиятига кўра, шу ерда дафн этилган. Умуман, зиёратгоҳда 50 дан зиёд қабртош сақланган бўлиб, аксарияти кимнинг шарафига қўйилгани аниқланган. Бу ерда кўплаб алломалар қаторида икки нафар Афғонистон ҳукмдори (Шоҳ Ҳидоят ибн Шоҳ Қосим (1668 йил), Шоҳ Саодат ибн Шоҳ Ҳидоят) ҳам дафн этилган.

Аллома мангу қўним топган зиёратгоҳда лойиҳа доирасида кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳининг умумий майдони қарийб 5 гектарни ташкил этади. Бу масканга келувчи зиёратчилар ҳам кўп. Уларга шароитларни яхшилаш мақсадида Маҳдуми Аъзам мақбараси ёнида уч қаватли замонавий автотураргоҳ, кириш дарвозаси, кушхона ва маъмурий бинолар, таҳоратхона, минг кишилик масжид ва қўшимча айвонлар қурилмоқда.

Таъмирлаш ишларидан сўнг бир вақтнинг ўзида 35 минг зиёратчини қабул қилиш имконияти яратилади. Авваллари 5 минг зиёратчи қабул қилинган.

Шунингдек, ҳудудда зиёратчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, 40 дан ортиқ савдо ва сервис объектлари ташкил этилади.

Алломанинг руҳлари ёдга олиниб, Қуръон тиловати қилинди. Президент зиёратгоҳда дарахт экди.

Зиёратгоҳни янада ободонлаштириш, боғда асрларга татигулик дарахтлар барпо этиб, ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш юзасидан топшириқлар берилди.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
7 июнь куни муҳтарам меҳмонларимиз mdash шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Бухорода бир неча зиёратгоҳларга қадам ранжида давоми...

2482 18:41 / 08.06.2022
Ҳозирда Франциянинг .Пари СенЖермен, клубида ўйнаётган таниқли футболчи Идрисса Гуйе яқинда ЛГБТни тарғиб қилувчи кийим кийишдан бош тортгани учун ўз клубининг давоми...

3985 19:00 / 18.05.2022
Дунёнинг энг гўзал шаҳри деб ном олган Янги Зеландиянинг Квинстаун шаҳрида биринчи масжидининг очилиш маросими нишонланди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди.Узоқ давоми...

2647 16:00 / 17.12.2020
2023 йил 12 октябрь куни шом намозидан сўнг .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида .Расулуллоҳ mdash тинчлик элчиси, шиори остида анъанавий мавлид давоми...

1364 17:31 / 13.10.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021