1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Буюк набавий кўрсатма

15:35 / 28.11.2025 1353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айрим кишилар оғзидан нохуш ҳид келиб туришидан шикоят қилишади. Мутахассислар оғиз бўшлиғининг яллиғланиши, тишларнинг чириши, яхши ўрнатилмаган протезлар, милкдан ажралма чиқиши, овқат қолдиқларининг тиш ораларида қолиб кетиши ҳамда тозаликка эътиборсизлик кабилар бундай нохушликларга сабаб бўлишини таъкидлашади.

Шифокорлар оғиздан ёмон ҳид келишининг юқоридаги сабаблари қаторида яна бир асосий сабабни аниқладилар. Улар: «Оғиздан ёмон ҳид келишига тил юзасидаги қолдиқлар энг кўп сабаб бўлади», дейишди. Бу қолдиқлар бактериялардан иборат бўлиб, овқат қолдиқларини парчаловчи хусусиятга эга. Ана шу парчалаш жараёнида оғиздан ёмон ҳид келади.

Тиш шифокорлари: «Бу муаммонинг ечими оғизда қолган овқат қолдиқларидан халос бўлишдир», дейишади.

Жумладан, АҚШдаги клиникалардан бирида ишловчи доктор Филипп Шрайден: «Тилга қўшимча равишда, тишларни ҳам чўтка ёки ип билан тозалаш лозим. Шунда тишлар соғлом ва тоза бўлади», дейди. Тиш билан бирга тилни ҳам тозалаш оғиздаги микроблар ва ёмон ҳидни йўқотишдаги энг асосий йўлдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга айнан шу услубни тавсия қилган эдилар. Бу ҳақда Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим. Мисвокнинг бир учи тилларида эди».

Имом Муслим ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тишлари ва оғизларини тозалашга қаттиқ эътибор берар, бир кунда беш мартадан кўпроқ ювардилар.

Тиш касалликлари кенг тарқалган хасталиклар сирасига киради. Уларга шифо бўладиган дори-дармонлар, воситаларни зикр қилиш билан бир қаторда, мутахассислар бунга энг яхши даво деб мисвокни эътироф этишмокда. Мисвок нафақат оғизни покловчи, балки Парвардигорнинг розилигини топишга сабаб бўлувчи, фаришталарни хурсанд қилувчи, кўзга равшанлик бағишловчидир.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни покловчи ва Аллоҳни рози қилувчидир», дедилар».

Имом Бухорий, Имом Насоий ривояти.

У оғиз бўшлиғидаги ёқимсиз ҳидларни кетказади, тишларни оқартиради, тиш касалликларининг олдини олади, милкларни бақувват қилади, таомни ҳазм қилишга ёрдам беради, балғамни кесади, намознинг савобини кўпайтиради, фасоҳатни зиёда қилади, меъдани қувватлантиради, шайтонни ғазаблантиради, яхшиликларнинг савобини оширади, аччиқни кесади, асаб толаларини тинчлантиради, тиш оғриғини босади, оғизни хушбўй қилади, жон чиқишини осонлаштиради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак суннатлари билан замонавий тиб илмининг стоматология соҳасига бундан ўн тўрт аср муқаддам тамал тошини қўйиб улгурган эдилар.

«Ҳидоят далиллари» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 30 декабр03-07/8108-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 18 февралга ўтар кечаси қуёшда кучли чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар Академияси Коинот тадқиқотлари институти КТИнинг Қуёш рентген астрономияси давоми...

3080 16:52 / 18.02.2023
Тери сезги аъзосидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Оятларимизга куфр келтирганларни албатта оловга киритиб, куйдирурмиз. давоми...

4004 17:30 / 21.07.2020
. . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар .Аъузу биллаҳил азийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм,, дер давоми...

2948 09:00 / 25.05.2021
Эрта туриш. Набий алайҳиссаломнинг эрта туриш одатлари бўлган, тонгги азон вақтида уйғонганлар. Албатта, эрта туриш кун бўйи инсонга тетиклик ҳамда ишчанлик давоми...

4933 17:02 / 12.10.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021