1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳдан Унинг фазлини сўраш

06:53 / 18.12.2025 1361 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَلُوا اللهَ مِنْ فَضْلِهِ، فَإِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يُحِبُّ أَنْ يُسْأَلَ، وَأَفْضَلُ الْعِبَادَةِ انْتِظَارُ الْفَرَجِ. رَوَى هَذِهِ الثَّمَانِيَةَ التِّرْمِذِيُّ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳдан Унинг фазлини сўранг. Чунки Аллоҳ азза ва жалла Ундан сўралишини хуш кўрадир. Энг афзал ибодат кушойишни кутишдир», дедилар».

Ушбу саккизтани Термизий ривоят қилган.

Банда ўз Роббининг фазли кенглигини доимо эсда тутган ҳолда У Зотнинг фазлидан сўраб туриши керак. Аллоҳ бандаларига меҳрибон Зот, уларга сўраган нарсаларини беришни яхши кўради.

Кушойишни кутиш дегани ўзига етган бало-офат ва хафаликка сабаб бўладиган нарсанинг кетишини кутиш деганидир. Бу ишнинг афзал ибодат экани сабрнинг Аллоҳнинг қазосига тамоман таслим бўлишдан иборатлигидандир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир мажлисда ўтириб, ҳар хил гапларни давоми...

1040 06:00 / 13.10.2025
. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тонг отганда .Аллоҳумма иннии асбаҳту давоми...

942 09:58 / 17.11.2025
Абдуллоҳ ибн Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш заволга оғганидан кейин пешиндан олдин тўрт ракъат намоз ўқир ва давоми...

2558 16:48 / 28.01.2023
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар оғизларини очсалар .Заҳаба аззамау вабталлатил уруқу ва сабатал ажру давоми...

7379 15:00 / 19.04.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021