1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Залолатга кетишдан паноҳ сўраш

10:24 / 22.12.2025 1452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم كَانَ يَقُولُ: اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ، وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ، وَبِكَ خَاصَمْتُ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِعِزَّتِكَ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَنْ تُضِلَّنِي، أَنْتَ الْحَيُّ الَّذِي لَا يَمُوتُ وَالْجِنُّ وَالْإِنْسُ يَمُوتُونَ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккул қилдим. Сенга тавба қилдим. Сен ила хусумат қилдим.

Аллоҳим! Сенинг иззатинг ила, Сендан ўзга илоҳ йўқ, мени залолатга кетказишингдан паноҳ сўрайман. Сен ўлмайдиган, тирик Зотсан. Жину инслар ўладилар», дер эдилар».

Иккисини Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуоларида Аллоҳ таолонинг Ўзига яраша мақтовлари, У Зотга иймон, таслим бўлиш, таваккул ва тавба қилиш каби бандаликнинг эътирофи ила залолатга кетишдан паноҳ сўраш бордир.

Ҳақиқатда, банданинг залолатга кетиши, тўғри йўлдан адашиши энг катта бахтсизликдир. Ундан доимо паноҳ тилаб туриш керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намоздан фориғ бўлсалар .Лаа илаҳа иллаллоҳу давоми...

1339 10:23 / 24.03.2025
Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби давоми...

2455 04:00 / 17.08.2022
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга овқатланаётганимда .Аллоҳ исмини зикр қил ва ўнг қўлинг давоми...

1237 09:28 / 03.08.2025
Таҳорат мобайнида ҳар бир аъзо ювилаётганда ўқиладиган дуолар бор. Салаф уламоларимиз бу зикрларни айтишни мустаҳаб дейишган.Таҳорат қилаётган киши давоми...

6418 08:37 / 11.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021