1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Неъматуллоҳ қори Абдулбоқий қори ўғли

22:02 / 25.12.2025 1728 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Андижондлик Қуръон устозларидан бири Неъматуллоҳ қори Абдулбоқий қори ўғли 1959 йил Хитой Республикасининг Ғулжа шаҳрида Қуръон хонадонида туғилган, У кишининг бобоси Рўзи Муҳаммад домла ҳамда отаси Абдулбоқий қори нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё, Қозоғистон, Қашқар, ҳатто бугунги Россия ҳудудида Қуръон таълими таралишига хизмат қилган, бу минтақадаги қориларнинг санадидаги асосий халқа ҳисобланадилар. Неъматуллоҳ қори туғилган йили барча оила аъзолари Ўзбекистонга кўчиб келишади.

У ёшлик даврларида дастлабки таълимни онасидан олади. Оилада уч ака-ука бўлишиб, уларнинг ичидан аждодлардаги Қуръон таълимини Неъматуллоҳ кори давом эттирган.

Неъматуллоҳ қори ўн олти ёшида қори бўлиб етишади ва шундан сўнг шаръий илмларни ҳам ўрганишга киришади. У Новқотдаги Хўжамқул қори ҳузурида Қуръонни қайта такрор қилади. Қиблагоҳи орқали Мулла Рўзи домланинг қироат услубларини ўзлаштирган.

Отаси Абдулбоқий қори даданинг қўлида ҳам Қуръон ўрганганлар мингдан зиёда бўлган. Неъматуллоҳ қори Қуръон таълимида отасининг ёнига кириб, кейинчалик ҳам шу хизматда давом этди. У кишининг қўлида ҳам юзлаб мусулмон фарзандлари Қуръон ўрганиб, қори бўлган.

Неъматуллоҳ қори Қуръон таълимида оталарининг, боболарининг услубларини сақлаб қолган, қироатда ҳам, Қуръон ўргатишда ҳам шу услубни давом эттирди. У киши бу мактабни асрашни доимо таъкидлар, бунинг учун ҳамиша жидду жаҳд кўрсатар эди. Бир сўз билан айтганда, Неъматуллоҳ қори Андижондаги Қуръон мактабининг йирик намояндаларидан эди.

Ҳижрий 1447 йилнинг 4 ражаб, милодий 2025 йилнинг 24 декабр куни Қуръони Карим ходими Неъматуллоҳ қори Абдулбоқий қори ўғли фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Аллоҳ таоло у кишини раҳматига олиб, охиратларини обод айласин. Каломуллоҳга қилган хизматларини қабул, ажрини зиёда айлаб, Қуръонни қабрларида мунис ва шафоатчи этсин!

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Мухтор Мағровий машҳур авлиё олим шайх Муҳаммад ибн Умар Ҳуварийнинг наслнасабидан бўлиб, насабини набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳу орқали жанобимиз давоми...

2383 09:23 / 25.02.2024
Яккатут жоме масжидига асос солинишиУшбу воқеадан хабар топган Қўқон хони Худоёрхон 1858 йили Эшон ҳазратларини зиёрат қилгани келади. Хон қандай илтимос ёки давоми...

2034 11:00 / 17.10.2021
Шайх Муҳаммад Аввома ndash беназир муҳаддис олим иккинчи қисм Икки шайхнинг илмий ишида кўрсатган хизматлариФазилатли шайх Абдуллоҳ Сирожиддин роҳимаҳуллоҳАллоҳ давоми...

5098 10:03 / 26.09.2018
Аллоҳ молнинг аҳамиятини ва у динга қувват эканини баён қилиб айтади«...Аллоҳ сизларга ҳаёт тиргаги қилиб қўйган молларингизни эсипастларга берманг...» Нисо давоми...

4956 18:39 / 26.10.2017