1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди

21:02 / 15 январь 728 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммадни қабул қилдилар. 

Мулоқот чоғида икки давлат Раҳбарларининг дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Миср ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, айниқса, мана шундай илиқ муносабатлар натижасида кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шериклик кенгайгани, шунингдек, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. 

Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Мисрнинг диний муассасалари – Азҳари шариф, Вақфлар вазирлиги ва Дор ал-ифто ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожлангани, хусусан, диний таълим йўналишида малакали кадрларни жалб қилиш, имом-хатиблар малакасини ошириш, халқаро анжуман-кўргазмаларда икки томонлама фаол иштирок ва ҳамкорлик қилинаётгани каби жиҳатларга урғу қаратилди. 

Элчи жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки юртни чуқур тарихий дўстлик, тамаддун ва маданий ришталари боғлаб туриши, хусусан, буюк ватандошимиз Аҳмад ал-Фарғоний Мисрда Нил дарёси сувининг миқдорини ўлчайдиган “Нилометр” асбоби ихтироси ва асли ўзбекистонлик Аҳмад ибн Тулун ҳомийлигида Миср диёри илм-фан ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшгани, шунингдек, мамлакатдаги “Ўзбекия” номли даҳа гўзал боғлари билан ажралиб туришини алоҳида қайд этди. 

Томонлар мутахассислар касб маҳоратини ошириш, илмий-тадқиқот, тажриба алмашиш, анжуманлар ўтказиш ва жаҳолатга қарши курашиш йўналишида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Дўстона руҳда ўтган учрашувда ўзаро эсдалик совғалари алмашилди. 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига АлАзҳар шайхлари, Ҳадис илми мактаби устозлари Шайх Жамолиддин Ҳошим ва Шайх Маҳмуд Абдуллоҳ ташриф буюрди.Меҳмонлар давоми...

2672 14:30 / 06.12.2021
Японияда кенг тарқалган буддизм ва синотизм динлари ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Бу ерда мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этади. Эндигина исломни қабул давоми...

2976 07:10 / 19.04.2019
Ижтимоий тармоқларда .Жума табриги,, .Қуръони Карим оятлари,, .Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари,, юртимиз уламолари ва имомдомлаларининг мавъизаларини тарқатиш давоми...

3317 11:24 / 30.05.2023
2023 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош давоми...

1196 22:07 / 25.11.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021