1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имом Абу Мансур Мотуридийнинг тафсирда тутган йўллари

16:44 / 21 январь 770 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримни тафсир қилишда асосан икки йўл бор: ат-тафсир бил-маъсур – асарлар билан тафсир қилиш, ат-тафсир бир-роъй – фикр билан тафсир қилиш. Баъзи муфассирлар биринчи йўлни тутган бўлса, баъзилари иккинчи йўлни ушлаганлар. Яна баъзи муфассирлар ўртача йўл тутиб, иккала йўлни жамлаганлар ва ҳам ақл, ҳам нақл билан тафсир қилганлар.

Ат-Тафсир бил-маъсур – Қуръони каримни Қуръон, Суннат ёки саҳоба ва тобеъинлардан асар бўлиб келган нақллар асосида тафсир қилиш.

Ат-Тафсир бир-роъй – Қуръони Карим оятларини ақлу тафаккур ёрдамида тафсир қилиш. Албатта, бунинг шартлари ва чегаралари бўлиб, ўз ўрнида баён қилинади.

Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўз тафсирларида мана шу ўрта йўлни тутганлар.

Бу ўрта йўл нақл ва ақл ҳукмларини мукаммал билишни талаб қилади. Яъни нақл ҳукмлари – Қуръони Карим, Суннати Набавийя, муҳкам ва муташобиҳ, носих ва мансух, хабар, унинг шартлари ва ҳоказоларни ҳамда ақл, назар, таъвил, ижтиҳод, далил ва ҳужжатларни келтириш ҳукмларини ҳам билиш керак.

«Ҳидоят имоми» китоби асосида тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни мисрлик машҳур қори, шайх Абдулбосит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳнинг уйларини эшиги тақиллади. Очиб қарасалар, ҳиндистонлик бир киши экан. Шайхнинг давоми...

8888 08:00 / 14.05.2022
Илм олиш ва илмий фаолият кўрсатиш давомида имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўша даврнинг кўзга кўринган уламолари билан дўстбиродар, ҳамдарс ва давоми...

1127 16:31 / 20.12.2025
Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳнинг иниларининг вафотиМуҳаммад ибн Мункадир ибн Абдуллоҳнинг кунялари Абу Абдуллоҳ ишончли, фозил, ровий ҳисобланиб, улуғ давоми...

2257 09:00 / 23.12.2022
Баъзи ориф зотлар айтадилар .Имом Жазулий бир неча жиҳатдан бошқалардан ажралиб, пешқадамликни қўлга киритган. Хусусан, у зотнинг .Далоилул хойрот, китоби ҳамма давоми...

1036 16:39 / 24.11.2025