1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Шаҳватни назорат қилишнинг чоралари

14:22 / 23 январь 2445 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаҳватни назорат қилиш ва зинодан сақланишнинг яхши чораси шуки, банда асло бир ўзи қолмасин. Шайтон ҳар қандай инсонни ёлғиз тополмай қийналади. Ёлғиз кўрса, бутун лашкарлари билан бостириб келади. Айниқса, ёш, навқирон йигит бекор қолса, дарров шайтон унинг хаёлини маҳбубаси билан боғлаб қўяди. Шунинг учун ўқиганда ҳам бошқаларнинг назари тушиб турадиган жойда ўқисин. Ёпиқ хоналарда ёлғиз ўтириб қолса, шайтон васваса қилишга имкон туғилади. Бирон-бир гўзалнинг чеҳрасини хаёлига келтириб қўяди. Бир шоир айтганидек:

«Сен менинг олдимда бўлсанг, худди бошқа ҳеч ким йўқдек бўлади».

Хуллас, ҳар бир банда, айниқса, мўмин-мусулмонман деган одам ёлғиз ўзи қолишдан сақлансин. Кимда-ким шу чорага амал

қилса, унга зинодан сақланиш осон бўлади, иншааллоҳ.

Шаҳватни назорат қилиш ва зинодан сақланишнинг яна бир чораси беҳуда суҳбатлар ва ҳирсни қўзғатувчи ҳазил-ҳузуллардан сақланишдир. Баъзи ёшлар учрашадилар. Кейин бири бошқасига: «Чўмилиб чиққан кўринасиз?» дея савол ташлайди. Шу билан бемаъни суҳбат эшиги очилиб кетади. Жуда кўп ёшлар кўча-кўйда ўзларини сақлайдилар. Лекин уйларида, қариндошлариникида бемалол, очиқ-сочиқ юрадилар, бемаъни ҳазил-ҳузуллардан, ойнаи жаҳон кўрсатувларидан сақланмайдилар. Ҳолбуки, шариатимиз талабига кўра, келинойи, қайинсингил, тоғанинг хотини, холавачча, тоғавачча, аммавачча, амакивачча қизлар билан масофа сақлаш шарт. Улар номахрамлардир. Улар билан ҳазил-ҳузул қилиш, суҳбатлашиш, ҳатто телефонда гаплашиш мумкин эмас. (Баъзи истисно ҳолатларда мажбурият юзасидан қисқача сўзлашиш мумкин фақат.) Чунки, номаҳрам қариндошлар билан бемалол, очиқ муомалада бўлиш ҳам эркакнинг ичида ҳирс уйғотади.

Шаҳватни назорат қилиш ва зинодан сақланишнинг энг яхши яна бир чораси, банда тез-тез қабристонга бориб туришидир. Чунки, дунёнинг чиройли манзаралари инсонни ўлимни эслашдан чалғитади, ўзининг охир-оқибат борар жойини унуттириб қўяди. Ўлимни ёдга олишнинг осон йўли эса, маййит ортидан қабристонга боришдир. Ўтириб қабрлар ҳақида фикр юритган киши қанча-қанча гўзалларнинг тупроғи нопок бўлаётганини, дунёнинг ташвишларига кўмилиб юрганини, бир кунмас-бир кун албатта шу ерга келишини унутиб қўяётганини англаса, ҳуши жойига келади. Шаҳват олови сўнади. Демак, биз қабристонга боришни одат қилишимиз ва лаззатларни парчаловчи ўлимни кўп-кўп эслашимиз лозим. Токи, гуноҳлардан, хусусан, зинодан сақланиш осон бўлсин.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ҳамиймўта қайноқ сув уларнинг бошларидан қуйилур ва тешиб қорнига етиб давоми...

3373 11:09 / 09.01.2020
Номаҳрамлардан кўзни тиймасликЗинога олиб борувчи йўлларнинг энг кенг тарқалгани, жамият ҳаётида чуқур илдиз отгани бу номаҳрамлардан кўзини тиймасликдир. Бу давоми...

3684 11:00 / 04.06.2020
Номаҳрамларга назар солишга боғлиқ ҳукмлар билан танишиб чиқсакЭркак киши назар солиши жоиз бўлган аёллар1. Она ва онанинг онаси, қанча юқориласа ҳам.2. Қиз, давоми...

3719 11:00 / 08.06.2020
Беодоб эркак ва аёллар билан дўстлашиш ҳам зинога олиб борувчи йўллардандир. Бундай инсонлар билан муносабат қуриш, улар билан дўст бўлиш гуноҳ ишларга давоми...

5223 18:24 / 11.07.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021