1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Садақа уни сўровчининг қўлига тушишдан олдин Роббнинг қўлига тушиши ҳақида

10:21 / 26 январь 1055 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ: مَا تَصَدَّقَ رَجُلٌ بِصَدَقَةٍ إِلَّا وَقَعَتْ فِي يَدِ الرَّبِّ قَبْلَ أَنْ تَقَعَ فِي يَدِ السَّائِلِ وَهُوَ يَضَعُهَا فِي يَدِ السَّائِلِ، وَقَرَأَ: ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ

Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади:

«У: «Ким садақа қилса, тиланчининг қўлига тушишидан олдин Роббул оламиннинг қўлига тушади. Ҳолбуки, у тиланчининг қўлига солган эди», деди ва «Улар, албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини ва садақаларни олишини… билмасмидилар?»ни тиловат қилди».

Шарҳ: Мўмин-мусулмон банда садақа қилса, садақа қилинаётган нарсани бир муҳтожга, мискинга ­узатяпман, деб ўйламаслиги керак. Унинг берган садақаси тиланчининг ёки муҳтожнинг қўлига тушмай туриб, Аллоҳ таолонинг «қўл»ига тушади. Бу жуда улуғ мартабадир. Оятдан далил ҳам турибди, ҳадислар, саҳобаларнинг сўзлари турибди, демак, садақа биз ўйлагандек, оддий нарса эмас экан.

Садақа жуда эътиборли нарса, унинг катта-кичиги бўлмайди. Зотан, «садақа» сўзи «сидқ», «содиқ» сўзларидан олинган бўлиб, банданинг иймони борлигини тасдиқловчи амал, деган маънони билдиради. Кишининг иймони, Аллоҳ таолога ишончи бўлса, қилаётган хайр-эҳсонининг савобидан қалбида умидворлик туйғуси бўлса, берган садақаси ана шу туйғуларнинг чин эканлигини тасдиқлайди. Шунинг учун бу гўзал амал «садақа» деб аталади. Бўлмаса, мол-дунё беришни «нафақа» ҳам, «хайр-эҳсон» ҳам дейиш, турлича номлаш мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб, «садақа» дейилган. Садақа иймоннинг, эҳсоннинг, қалбдаги мурувватнинг ва бошқа кўплаб хайр-баракотларнинг тасдиғидир.

Аллоҳ таоло Тавба сурасида айтади:

«Улар, албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини ва садақаларни олишини ва албатта, Аллоҳнинг Ўзи тавбаларни кўплаб қабул қилувчи, раҳмли Зот эканини билмасмидилар?» (104-оят)

Яъни бу ишларни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина қилади. Бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Шунинг учун «Расулуллоҳ бизни кечириб, ечмагунларича, ўзимизни ечмаймиз», деганларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан амр бўлмагунча ечмай турдилар. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам бунга ҳақлари йўқ эди.

Улар садақаларини олиб келганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан амр бўлмагунча олмай турганларининг сабаби ҳам шунда.

Ҳа, тавбани ҳам, садақани ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина қабул қилади.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 2-жуз.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида чоп тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Язийд ибн Абу Ҳабийбдан ривоят қилинади .Уламолар .Онанинг ҳаққи отанинг ҳаққидан афзал,, дер эдилар. Ҳар бирининг ҳам ҳаққи бор,. Шарҳ Отаонанинг давоми...

2106 09:23 / 12.06.2024
Отаонанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар ва ҳадислар бу борада дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом таълимотлар экани маълум ва машҳур. давоми...

2550 18:05 / 08.12.2019
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳнинг йўлида юрилганда чиққан чанг билан жаҳанамнинг тутуни банданинг ичида зинҳор жам давоми...

2795 11:00 / 11.02.2023
Усома ибн Шарийкдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Аъробийлар келиб қолишди. Улар жуда кўпчилик эди. Ҳар қаёқдан келиб, давоми...

2518 16:00 / 09.05.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021