1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳим, жаҳаннам азобидан паноҳ бер!

08:14 / 31 январь 1301 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  كَانَ يُعَلِّمُهُمْ هَذَا الدُّعَاءَ كَمَا يُعَلِّمُهُمُ السُّورَةَ مِنَ الْقُرْآنِ، يَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ушбу дуони худди Қуръондан бир сурани ўргатгандек ўргатар эдилар: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайман. Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман. Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Сендан ҳаёт ва мамот фитнасидан паноҳ сўрайман».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, мўмин-мусулмонлар жаҳаннамдан, қабр азобидан, Дажжол ва ҳаёт-мамот фитналаридан паноҳ беришини сўраб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ёлворишлари, дуо қилишлари лозим экан.

Уламоларимиз «Ҳадиси шарифда қабр азоби билан Масийҳи Дажжолнинг фитнаси кетма-кет зикр қилиниши бежиз эмас, бошқа ривоятларда Дажжолнинг фитнаси қабрда ҳам бўлиши ҳақида хабар келган», дейдилар.

«Ҳаётнинг фитнаси»дан мурод инсон ҳаётида бўладиган маъсият ва мусибат фитналарига ўхшаш фитналардир.

«Мамотнинг фитнаси»дан мурод эса Мункар Накийрнинг саволи ва қабр азобидир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар давоми...

1439 09:54 / 17.06.2025
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғониб қолсалар, ўн марта такбир, ўн марта таҳмид, ўн марта .субҳанналлоҳи давоми...

2833 11:36 / 12.06.2019
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида .Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла давоми...

3947 16:22 / 16.01.2023
. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камданкам мажлисдан давоми...

1632 07:12 / 24.12.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021