1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Бир майизни қирққа бўлиб ейиш ҳикмати

21:29 / 01 февраль 781 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: طَعَامُ الْاِثْنَيْنِ كَافِي الثَّلَاثَةِ، وَطَعَامُ الثَّلَاثَةِ كَافِي الْأَرْبَعَةِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ. ولِمُسْلِمٍ وَالتِّرْمِذِيِّ: طَعَامُ الْوَاحِدِ يَكْفِي الْاِثْنَيْنِ، وَطَعَامُ الاِثْنَيْنِ يَكْفِي الْأَرْبَعَةَ، وَطَعَامُ الْأَرْبَعَةِ يَكْفِي الثَّمَانِيَةَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки кишининг таоми уч кишига кифоя. Уч кишининг таоми тўрт кишига кифоя», дедилар».

Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Муслим ва Термизийнинг ривоятида:

«Бир кишининг таоми икки кишига кифоя қилур. Икки кишининг таоми тўрт кишига кифоя қилур. Тўрт кишининг таоми саккиз кишига кифоя қилур», дедилар», дейилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсоний қадриятларни қанчалар юқори кўтарганларига яна бир ёрқин далилдир. Ислом таълимоти бўйича, гап дунёнинг матоҳида эмас, одамгарчиликдадир. Агар кишиларда бир-бирларини қадрлаш, бир-бирларига яхшиликни раво кўриш ўз ўрнида бўлса, бир кишига лойиқ таом бир неча кишига ҳам етади. Халқимиз мана шу ҳадиси шарифнинг руҳиятидан келиб чиқиб, «Бир майизни қирққа бўлиб ейиш» деган улкан ҳикматни айтган.

Бу ҳадиси шарифни «Жамоат таоми ва зиёфат ҳақида»ги фаслда биринчи бўлиб келтиришдан мақсад ҳам шу.

Мусулмонлар одамгарчиликни қорин қайғусидан, моддий манфаатдан доимо устун қўйиб келганлар. Уларнинг ғоялари бўйича, таомнинг ҳузури ўткинчи нарса, одамгарчилик эса бандалар орасида боқий қолувчи ва бандаларни Роббилари ҳузурида мукофотларга сазовор қилувчи омилдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 16-жуз

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903- рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . ,. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Муҳожирлар .Эй Аллоҳнинг Расули Ансорийлар ажрсавобнинг ҳаммасини олиб кетишди,, дейишди. .Йўқ, ундай давоми...

3939 10:11 / 25.12.2018
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўминнинг руҳи то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб давоми...

1488 14:12 / 06.11.2024
. . . .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни беш ракат ўқидилир. Бас, у зотга.Намозда давоми...

3515 14:00 / 21.02.2021
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга давоми...

2455 15:54 / 20.08.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021