1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Аллоҳга ҳар қандай ҳолатда тақво қилиш

11:00 / 13.03.2023 2466 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم اسْتَيْقَظَ لَيْلَةً فَقَالَ: سُبْحَانَ اللهِ مَاذَا أُنْزِلَ اللَّيْلَةَ مِنَ الْفِتَنِ؟ وَمَاذَا أُنْزِلَ مِنَ الْخَزَائِنِ؟ مَنْ يُوقِظُ صَوَاحِبَ الْحُجُراتِ؟ يَا رُبَّ كَاسِيَةٍ فِي الدُّنْيَا عَارِيَةٍ فِي الْآخِرَةِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча уйғонганларида: 
«Субҳаналлоҳ, бу кеча қайси фитналар нозил қилинди? Хазиналардан нима нозил қилинди? Ҳужралар соҳибаларини ким уйғотади? Эвоҳ! (Не-не жонлар) бу дунёда кийимли, у дунёда яланғочлар?!», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Умму Салама онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз олдиларида ётган кечалардан бирида уйғонган пайтлари айтган гапларини ривоят қилиб бермоқдалар: 
1. «Субҳаналлоҳ». 
Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан биринчи эшитган калималари «Субҳаналлоҳ» сўзи бўлган экан. Аслида эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйқудан уйғонганларида «Алҳамдулиллаҳиллази аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушуур» дейиш одатлари бор эди.
2. «Бу кеча қайси фитналар нозил қилинди?»
Демак, ҳар кеча фитналар нозил қилинар экан. Инсон Аллоҳга сиғиниб, ўша фитналардан паноҳ сўраб турмоғи лозим.
3. «Хазиналардан нима нозил қилинди?»
Демак, ҳар кеча Аллоҳнинг фазли, раҳмати ҳам нозил бўлиб турар экан. Шу боис улардан ҳам насийба сўраб туриш лозим экан.
4. «Ҳужралар соҳибаларини ким уйғотади?»
Бу билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам завжаи мутаҳҳаралари – оналаримизни назарда тутмоқдалар. Демак, аҳли аёлни ҳам кечаси Аллоҳнинг ибодатига уйғотиш лозим.
5. «(Не-не) бу дунёда кийимли, у дунёда яланғочлар».
Бу дунёдаги либослар оқибатга далолат қилмас экан. Бу дунёда чиройли кўринишга ҳаракат қилиб, қимматбаҳо кийимларни кийиб, фахр билан ўзини бозорга солиб, кўз-кўз қилиб юрганлар солиҳ амаллари йўқлигидан охиратда шармандаси чиқиб, яланғоч бўлиб қолиши ҳеч гап эмас экан. Уйқудан уйғонганда ана шуларни эслаб, ҳар ким ўзига яхшиликни сўраши лозим.


«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Тасбеҳ эркаклар учун, қарсак хотинлар учун,, дедилар,.Бешовлари ривоят давоми...

3261 16:00 / 21.03.2021
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўминнинг руҳи то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб давоми...

1506 14:12 / 06.11.2024
. . . . r . . Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қачон дастурхонлари йиғиштирилса, Набий соллаллоҳу давоми...

797 14:22 / 05.12.2025
Ажойиб давра бўлган эдида, ўшанда. Нега ажойиб бўлмасин Ахир, улар орасида Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бор эдиларку Саҳобалар у зотнинг юзларига давоми...

3831 14:00 / 09.01.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021