1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон ва рўзага оид мавзулар нега ҳар йили баён қилинади?

17:48 / 21 февраль 116 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

Эҳтимол, ўқувчиларга «одамлар рўзага тааллуқли жуда кўп мавзуларни эшитиб бўлган, шундай экан, бу масалаларни яна қайта баён қилишга нима ҳожат бор?» деган хаёл келар.

Дўстлар! Сизлар ҳам бир ишни қайта-қайта қиласизларку. Кечаси таом ейсиз. Эрталаб туриб яна ейсиз. Тушда, кечкурунда яна ейсиз. Шундай экан, нега энди ваъз-насиҳат қиладиган одам ҳақида бундай хаёл пайдо бўлади-да, ўзингизнинг кундалик ишларингиз борасида бундай ўйламайсиз. Агар сизда таом ейишга эҳтиёж бўлса, эҳтиёж бўлгандан кейин ейман-да, дейсиз. Шундай экан, нега нонни озуқа деб биласиз-у, лекин ваъз-насиҳатни озуқа деб билмайсиз. Ваҳоланки, жисмнинг озуқаси бўлганидек, руҳнинг ҳам озуқаси бор. Жисмга ҳар доим янги озуқа зарур бўлганидек, руҳга ҳам доимий озуқа зарур. Балки энди ваъзни қайта-қайта айтишга эҳтиёж борлигини тушунган бўлсангиз керак. Чунки ваъз-насиҳатнинг мақсади ҳам айнан таомники каби. Фақат фарқ шуки, озуқа баданнинг қуввати бўлса, ваъз руҳнинг тиргагидир. Шундай экан, ваъз-насиҳатларнинг қайта-қайта айтилиши асло фойдадан холи бўлмайди.

Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган улуғ неъматидир. Аммо биз бу ойнинг ҳақиқатию қадрини жуда кам биламиз. Чунки, эртаю кеч ўзимизнинг дунёвий ишларимизга ўралашиб юрамиз, саҳардан то шомгача айни дунёнинг юмушлари ила машғулмиз, моддият гирдобига мубталомиз. Аммо Рамазон нима ўзи, биламизми? Аллоҳ таоло фазли ила мушарраф айлаган ва бу муборак ойда у зотнинг анвору баракотлари тўлиб-тошишини биладиган зотларгина бу ойнинг қадрини билади. Сиз ушбу ҳадисни эшитган бўлсангиз керак.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ражаб ойини кўрганларида:

اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبَ وَشَعْبَانَ وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ

«Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил ва бизни Рамазонга етказ», деб дуо қилар эдилар. («Мажмаъуз завоид»)

Яъни, умримизни шунчалик узун қилгинки, бизга Рамазон ойига етишиш насиб бўлсин.

Энди, тасаввур қилинг, Рамазон келишидан икки ой олдин уни кутиш иштиёқи бошланяпти ҳамда Аллоҳ таолодан бу ойга етказишини сўраб дуо қиляптилар. Бу ишни фақатгина муборак Рамазоннинг ҳақиқий қадр-қимматини билган кимсагина қила олади.

«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 7 ноябрдаги 03-07/7307 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо, Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо, Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо, Боиси савму салоту, хатми давоми...

1598 17:37 / 09.04.2024
Рамазоннинг ҳар бир тонги ийд ва ҳар бир кечаси қадрдир. Жалолиддин Румий роҳимаҳуллоҳ

624 14:48 / 13 февраль
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялардан httpst.messvuz12568 ифторлик дастурхонига доир маслаҳатлар давоми...

2500 18:02 / 03.04.2023
.Эътикоф, сўзи .бир нарсани лозим тутиш, маъносини билдиради. Шариатда эса Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш ниятида масжидда ибодатни лозим тутишга айтилади. давоми...

2315 09:26 / 17.03.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021