1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Муҳаббатнинг турлари

10:15 / 27.03.2017 3352 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ибодат маъносидаги муҳаббат.

Бу турдаги муҳаббатда банданинг қалбида Маҳбубни улуғлаш, ўзини эса, хор ва заиф деб билиш ва бунинг натижасида Маҳбубнинг буйруқларига бўйинсуниб, қайтарганларидан қайтиш кўзда тутилади.  Бу муҳаббат иймон ва тавҳиднинг асли бўлиб, ундан кўплаб сон-саноқсиз фазилатлар келиб чиқади. Кимки мазкур турдаги муҳаббатни Аллоҳнинг ўзига хосласа, мустаҳкам тавҳид соҳибига айланади. Агар ушбу муҳаббат Аллоҳдан бошқага қаратилса, бу ширкий муҳаббат ҳисобланади. Бу худди мушрикларнинг ўз олиҳалари (бут, санам, дарахт, тош, ҳайвон, фаришта, машҳур шахслар, подшоҳлар, ва ҳоказо)ни яхши кўришига ўхшайди. Албатта, ҳақиқий мўминларнинг қалблари Аллоҳнинг муҳаббати билан тўлиб-тошади.

 2. Аллоҳ яхши кўрган нарсаларга муҳаббат.

Масалан, масжидлар, Рамазон ойи, Пайғабарлар, авлиёлар, тақводор мўминлар, солиҳ амаллар, зикру саловотлар ва ҳоказо. Банда Аллоҳни ҳақиқий маънода яхши кўрса, У зот яхши кўрадиган нарсаларни ҳам яхши кўриб қолади.

3. Табиий муҳаббат.

Бу турдаги муҳаббат қуйидаги нарсаларни ўз ичига олади:

А) Меҳрибонлик ва раҳмат муҳаббати. Масалан, отанинг ўз фарзандига бўлган муҳаббати, касал ва заиф инсонларни раҳм-шафқат юзасидан яхши кўриш.

Б) Ибодат саналмаган улуғлаш ва эҳтиром маъносидаги муҳаббат. Масалан, фарзанднинг ота-онасига бўлган муҳаббати, шогирднинг устозига, шайхига бўлган эҳтиром маъносидаги муҳаббати.

В) Инсоннинг табиий эҳтиёжидан келиб чиқадиган муҳаббат. Масалан, таом, ичимлик, кийим-кечак, ёру дўстлар ҳамда аёлга бўлган муҳаббат.

Ушбу табиий муҳаббат мубоҳ саналади. Агар бу муҳаббат Аллоҳнинг муҳаббатига ва тоатига эришишга ёрдам берса, унда у мубоҳликдан чиқиб, савобга етаклайдиган, тоат бобидаги муҳаббатга айланади. Борди-ю, табиий муҳаббат Аллоҳнинг муҳаббатидан тўсса ва Аллоҳ яхши кўрмайдиган нарсаларни қилишга васила бўлса, у ҳам мубоҳликдан чиқиб, гуноҳга етаклайдиган, маъсият бобидаги муҳаббатга айланади. Агар тоатга ҳам, маъсиятга ҳам ёрдам бермаса, у ҳолда мубоҳлик мақомида қолади.  

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Ал-Ҳамднинг

“Муҳаббат, хавф ва ражо ҳақида гаплар”

рисоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунда жаҳон аҳолисининг ҳар бештасидан биттаси Исломга эътиқод қилади. Охирги 50 йилликда Ер юзининг мусулмон аҳолиси сони 235 га ўсди ва ҳозирги кунда 1.6 давоми...

8028 14:18 / 15.03.2017
Бир йигит шундай хикоя қилади Жума тонгида онажонимнинг .Бугун муборак кун, вақтли туриб ибодатингни қилгин,, деган овозидан уйғониб кетдим. Ўрнимдан турарканман, давоми...

3784 14:35 / 27.03.2017
Дуо Аллоҳ таолога энг маҳбуб, энг карамли нарсадир. У зот дуони яхшилик ато этиш, ёмонликни даф қилиш учун бандалари орасида жорий қилган. Дуо кўплаб яхшилик ва давоми...

3264 10:17 / 27.03.2017
Аллоҳ таъолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.Оиланинг мустаҳкамлиги давоми...

4283 09:53 / 25.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021