1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Бидъатчининг оқибати

15:48 / 19.04.2017 4928 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон ибн Саъид Аррозий айтади: ишончли дўстларимдан эшитганманки улар айтардилар: Қачонки Бишр ал-Марисий вафот этганди унинг жанозасига аҳли илмлардан бирорта ҳам одам қатнашмади. Магар, Убайд Шавнизий қатнашди холос. У ҳам жанозадан қайтгач, бошқа аҳли илмлар уни “унинг жанозасига нима учун қатнашдингиз”, деб маломат қилишди, норози бўлишди. У киши: “шошманглар қизишманглар, унинг жанозасига нима учун брганимни тушунтириб бераман”, деди. Ва жанозага бориш сабабини тушунтира кетди: унинг жанозасига савоб умидида, ёки унга дуои хайр қилиш мақсадида бормадим. Балки, сафга турибоқ ичимда қуйидагича дуолар қилдим: 

Эй Аллоҳим! бу банданг қиёмат куни жамолингни мўминларга намоён қилишингга ишонмас эди. Бас, мўминлар сени тамошо қиладиган кунларда унинг юзига парда тортиб қўйгин, сени кўра олмасин.

Эй Аллоҳим! бу банданг қабр азобига ишонмас эди. Бас, у қабрига кириши биланоқ шундай азоб бергинки, ундайин азобни ҳали биров тотмаган бўлсин.

Эй Аллоҳим! бу банданг амаллар тарозусига ишонмас эди. Бас, унинг амаллари ўлчанганда ҳасанотлари турган паллани енгил қилгин.

Эй Аллоҳим! бу банданг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоъатига ишонмас эди. Бас, уни шафоъатдан маҳрум қилгин...”. Убайд Шавнизийга дашном қилиб турган дўстлари унинг бу сўзларини эшитгач, жилмайганча жим бўлиб қолишди.

Қиссадан ҳисса шуки, мўмин киши бидъат-ҳурофотлардан доим йироқ бўлиши, ҳамиша кўпчилик билан ҳамфикр бўлиши, нодир ғоялари билан жамиятдан ажрамаслиги керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам умматларига кўпчилик йўлидан юришни насиҳат қилганлар. Шу насиҳатларга амал қилиб, фарзандларига исломий тарбия бериб келган халқимизда “Ажралганни бўри ер”, деган нақл бор. Дарҳақиқат жамиятдан ажралганлар охир-оқибат хор бўлади. Бунинг тасдиғини юқоридаги ривоятда ҳам топишимиз мумкин.


Андижон шаҳар бош имом хатиби 

Валижон Сидиқбоев



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Келди ҳаёлимга бир ажиб ҳикоят,Қилган эди уни Ваҳб2 ривоят. Бани Исроилда бир осий бор эди Юз йил исён қилди, жуда зулмкор эди.Умри тугаб, жонин давоми...

5414 15:56 / 19.04.2017
Кимки инсонлардан келган яхшиликларга шукр килмаса у Аллохдан келган яхшиликка хам шукр килмаган булади.Мумин ndashмусулмон киши хамиша ва хар вакт Аллох таоло давоми...

7288 15:47 / 19.04.2017
ОИЛА Оила тушунчаси мукаддас деб бежизга айтилмайди. Чунки Ватан оиладан бошланади. Оила мстаҳкамлигиВатан мустаҳкамлиги, оила тинчлиги юрт тинчлигидир. давоми...

3504 15:09 / 19.04.2017
Узоқдан бўйларинг кўринса сениТипирлаб боладай қувонай шодонЎн ойдан ортиқ хумор қилдирдингҲушбўйингга мени моҳи рамазонСевинчим ичимга сиғмай давоми...

6343 15:50 / 19.04.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021