1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қарсак чалиш

21:09 / 22.05.2016 5648 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Маросимга келган меҳмонларни ҳурматлаб ёки нотиқнинг сўзларини олқишлаб қарсак чалса бўладими?


Жавоб: Аллоҳ таоло айтади: “Уларнинг (мушрикларнинг) Байтуллоҳ олдида қилган «ибодат»лари фақат ҳуштак ва чапак чалиш бўлди” (Анфол сураси, 35-оят). Ибн Аббос (р.а.) айтадилар: “Қурайш Байтуллоҳни яланғоч ҳолда тавоф қилар ҳамда ҳуштак ва чапак чалишар эди. Бу уларнинг ўйича ибодат ҳисобланарди. Шундан Аллоҳ таолога ҳуштак ва чапак чалиб ибодат қиламан, яқинлашаман деганлар хато қилишади. Қуртубий бунга ишора этиб, ўз тафсирларида чапак чалиб рақс тушадиган жоҳил сўфийларни қайтариб шундай дейдилар: “Оқиллар бунга ўхшаганлардан эҳтиёт бўладиган мункар ишдир бу. Ундай қиладиганлар Байтуллоҳ олдида шундай қиладиган мушрикларга ўхшашади”.

Лекин саволда келган чапак ибодат эмасдир. Бу билан эҳтиромга лойиқ инсонни ҳурматлаганларига савоб олиш билан Аллоҳга яқин бўлишни қасд қилмайдилар. Балки бу бошқадан ҳайратланганда изҳор этиладиган урф ва одатдир. Жуда бўлмаганда бошқаларга тақлиддир. Бунда ҳеч қандай шаръий монеълик йўқ.

Аммо масжидларда мушриклар қиладиган иш сурати юзага келмаслиги учун бундай қилмаслик керак. Бунинг ўрнига масалан такбир ёки масжид ҳурматига лойиқ сўзлар билан эҳтиромни изҳор қилиш мақсадга мувофиқ. Пайғамбар (с.а.в.) Нобиға шеър ўқиганда ўз ҳайратларини шундай изҳор қилганлари ҳақида заиф санадла ҳадис ривоят қилинган: “Ғоят гўзал, Эй Абу Лайло. Аллоҳ оғзингни ёпмасин!” (Аллоҳ билувчидир). 


 Мубашшир АҲМАД тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ота ажрашган оиласидаги фарзандларига, уларни моддий жиҳатдан таъминлашга қанчалик масъулОтанинг она билан ажрашиб кетганидан кейин болаларини моддий давоми...

3553 15:43 / 26.04.2016
САВОЛ Халқимизда турмушга чиқиши кечикаётган ёки кеч уйланаётган ўғилқизларни домлага олиб бориб ўқитиш урф бўлган. Шундай йўллар билан қурилган оила қанчалик давоми...

4042 20:09 / 26.04.2016
Ҳозирда аёл киши турмушга чиқаётганда кўп ҳолларда маҳр ўрнида уй, ҳовлиер деб мулк ажратилмоқда. Бу, албатта нотўғри. Шуни отаонага тушунтира олмаган тақдирда давоми...

3735 15:38 / 24.05.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар. Мен мана қарийб 1 йилдирки хуфтон намозини эрталаб яъни бомдоддан 30минут олдин ўқийман. Хуфтон вақти кирганда чарчоқ бўлади давоми...

6418 09:25 / 15.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021