1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намоз асносида телефонни ўчириш

21:10 / 22.04.2016 6274 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Кўпинча намозда телефонни ўчиришга тўғри келиб қолади. Бу иш намозни бузмайдими?


Жавоб: Аслида намозга киришдан олдин, балки масжидга кирмай туриб телефонни ўчириб қўйиш энг яхши амал. Энди муаммо юзага келгандаги ҳолатга жавоб қиладиган бўлсак, бу муаммо яқиндан пайдо бўлгани учун савол олдинги фуқаҳоларимизга берилмаган, табиийки бевосита жавоб ҳам бўлмаган. Бунинг жавобини фиқҳий китоблардаги “Намозни бузувчилар” бобидан излашга тўғри келади. Намозни гапириш, овқатланиш, ичиш, кулиш, айрим кўринишдаги йиғлашлар бузгани каби кўп ҳаракат қилиш ҳам фосид қилади. Буни истилоҳда “амалул- касир” дейилади. “Бадаиус санаиъ”да шундай келган: “Намозни фосид қилувчилардан бири амалул-касир, яъни кўп амал бўлиб, намоз ичида намоздан бўлмаган ишни заруратсиз қилишдир. Лекин амалнинг ками фасод этмайди. Кўп ва камни ажратадиган чегара ҳақида ихтилоф қилинган. Баъзилар икки қўл ишлатишга муҳтож бўлинадиган иш кўп, бир қўлга эҳтиёжли иш кам ҳисобланади, дейишади. Шундан келиб чиқиб намозда кийим тугмасини қадаса фосид бўлади, аммо уни ечса фосид бўлмайди. Баъзилари узоқдан қараган киши унинг намозда эмаслиги ҳақида шак қилмаса, бу амал кўпдир. Агар қараган киши намоздамикин, дея шубҳага борса, бу амал оздир. Саҳиҳ қавл мана шудир”. 

Алиюл Қорининг “Шарҳул виқоя”ларида: “Агар намознинг бир рукнида бир ишни уч марта қайта-қайта қилиш ҳам кўп амалдир”, дейилган. Рукн қиём, рукуъ, сужуд каби намознинг ичидаги фарзларидир. Мисол учун, қиёмда бир жойни қайта-қайта уч марта қашиса, намози бузилади.

Мана шулардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, намозхон телефонни бир босишда ўчирадиган бўлса, намоз бузилмайди. Чунки бунда кўп амалнинг бирор кўриниши топилмайди ва ўчиришга зарурат ҳам бор. Лекин айрим кишиларда учрайдиган ҳолат, хотиржам уни қўлга олиб, ким қўнғироқ қилганини аниқлаб, ундан кейин ўчирадиган бўлса ва чўнтагига солса намози бузилади. Чунки бу даражада кўп амал қилган одамни четдан қараган одам намозда деб ҳисобламаслиги аниқ. Қолаверса ибодат масалаларида эҳтиёт томонини олинади (Аллоҳ билувчидир).  


  Мубашшир АҲМАД тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўчада тушиб қолган пулларни қўриб қолдим. Уни нима қилиш керак Олишим мумкинми ё менга ҳаромми Ёки олиб, садақа қилиб юбориладими ЖАВОБ Бу молмулкка тааллуқли давоми...

9985 18:39 / 24.04.2016
САВОЛ Обҳаво маълумотини эшитса ва бошқаларга уни етказса, гуноҳ бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ҳеч нарса бўлмайди. Обҳаво маълумоти ғайбнинг хабари давоми...

3699 20:11 / 27.04.2016
Намозда имомликка ўтишга ким ҳақли Ёши каттасими ёки илмлисими Имом ўзи қанақа бўлиши керакЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймНамозда имомлик қилиш шариатда давоми...

14118 21:20 / 24.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум Ҳазрат Касалхоналарнинг реаниматсия бўлимида қанчаданқанча инсонлар кома ҳолатида ётишибди. Шулардан биттасининг қариндоши домлага давоми...

4406 20:20 / 27.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021