1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ботинийлар

21:11 / 22.04.2016 6527 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! "Ҳикматли дунё"да ботинийлар ҳақида эшитдим. Ҳозирги кунда улар кимлар, қайси сифатларидан таниймиз? Аллоҳ сиздек уломаларни кўпайтирсин.

Жавоб: Ботинийлар.

Ўша даврларда пайдо бўлган ва Исломга зарар етказиш учун фаолият олиб борганларнинг ичида ботинийлар ҳам бўлганлар. Ботинийлар ўз ақийдалари, фикрлари ва таълимотларини тарқатишда юнон фалсафасидан кенг фойдаланганлар.

Ботинийлар, асосан, Ислом келганидан кейин ўз мансаби ва мартабасини йўқотган аламзадалар эди. Улар, аслида, шаҳват боқоғига ботган, фоҳишабоз ва шахсга сиғиниш тарафдорлари эди.

Ботинийлар Исломга очиқ-ойдин ҳужум қилмадилар. Аксинча, усталик билан ниқобланган ҳолда мусулмонларга зарба беришга ўтдилар.

Ботинийлар мусулмонлар оммаси ичида «нубувват», «рисолат», «фаришта», «охират», «жаннат», «дўзах», «шариат», «фарз», «вожиб», «ҳалол», «ҳаром», «намоз», «закот», «рўза», «ҳаж» каби истилоҳлар катта обрўга экани ва уларни дину диёнат билан маҳкам боғлаб туришини яхши тушуниб етган эдилар. Ботинийлар худди шу кучли ва муқаддас робитага зарба беришни қасд қилдилар.

Ботинийларнинг фалсафасига мисол тарийқасида айтишимиз мумкинки, улар сиртда бошқаларга ўхшаб намоз ўқишлари мумкин, аммо ботин(ич)ларида намозни имомларидан «Тийб ибн Омир учун ўқидим» деб ният қиладилар. Шунингдек, ҳаж қилишлари мумкин, аммо Каъбаи Муъаззамани имомнинг рамзи деб эътиқод қиладилар.

Улар Қуръони Карим ва ҳадиси набавийларнинг зоҳири ва ботини, яъни сирти ва ичи бор, дейдилар. Зоҳир пўчоқ, ботин мағз кабидир. Зоҳир муҳим эмас, ботин муҳимдир. Улар ушбу қоидага биноан, исломга оид ҳар бир истилоҳни ўзларига мос равишда таърифлаб чиқадилар.

Кейинроқ эса, умуман бошқача диний таълимот томон юзланадилар. Ботинийлар Ислом учун катта зарар еказганлар.

Охир-оқибат ботинийлар махфий муассасага айланиб қолди. Қадимда исмоилийлар ва қарматийлар ботинийларнинг намояндаси бўлса, ҳозирда қодиёнийлар ва баҳоийлардир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол мухтарам устоз биз қон олдирса рўза бузилмайди деб эшитгандик, лекин якинда бир марузада бузилади дебди. Устоз рўзадор одам қон олдирса рўзаси очиладими давоми...

9343 05:17 / 04.06.2017
СаволҚазо намозни ўқиш учун ният қилишда .аввалги қазо намозларимнинг, деб айтиш жоизми, чунки бир неча йил қазо намозларим бор.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

5353 08:30 / 10.11.2017
СаволАссалому алайкум Устозлар, мен излаш хизматидан фойдаландим лек тополмадим. Ҳазратимизни Хадис ва Хаёт 19жуз китобида Пайганбаримиз 63 ёшда вафот этган давоми...

4543 10:30 / 06.07.2018
Икки акаука битта ҳовлида яшашади. Ҳовли уларга бўлиб берилган. Аммо арзимас ер учун ҳозир икковининг орасига совуқчилик тушган. Уканинг хотини сеҳржоду билан давоми...

4414 14:29 / 24.05.2016
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021