1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Айкидо шарқ кураши санъатига қатнайман.

16:03 / 27.04.2016 3833 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари!
Мен мана 4 йилдирки Айкидо шарқ кураши санъатига қатнайман. Ҳозирда яшил белбоғ (биласизки, уларда сариқ, яшил ва қора белбоғ соҳиблари бўлади) учун имтиҳон топширмоқчиман. Аммо мени ўйлантираётган нарса уларнинг бир-бирларига бош эгиб рукуъ каби ҳаракат қилишлари. Ўзимизнинг дарсларда бу ҳаракатни мен қилмайман (тренеримиз тушунадиган одам) аммо ҳозир белбоғ олиш учун бошқа шаҳарга семинарга кетяпман ва у ерда мана шу ҳаракатни қилмасам белбоғ соҳиби бўла олмаслигим мумкин. Шунинг учун рақиб билан сал бошимни эгиб (ҳатто кўзимни ҳам ерга қаратмасдан) саломлашсам бўладими? Бу инсонга рукуъ қилишга кириб қолмайдими?
Ўтириб қилинадиган машқларда бир-бирларига сажда қиладилар ҳисоб. Бу ҳаракатни ҳам умуман қилмайман. Аммо яқинда айтишдики тиззани ерга қўйиб бир қўлга суяниб саломлашсанг ҳам бўлади деб. Шу шаклдага ҳаракат қилишим Исломга зид бўлмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Бир киши:
«Ё Аллоҳнинг Расули! Биздан бир одам ўз биродари ёки дўстини учратиб қолади. Ўшанда унга инҳиноъ қиладими?" деди.
«Йўқ», дедилар.
«Уни қучоқлаб, ўпадими?» деди.
«Йўқ», дедилар.
«Қўл ушлашиб кўришадими?» деди.
«Ҳа», дедилар».
Ҳадисдаги «инҳиноъ» сўзини «эгилиш» деб таржима қилинганидан келин салом берганидаги эгилиши шу ҳадисга биноан мумкин эмас деган хулоса чиқариш мумкин. Аммо эгилиш билан эгилишнинг фарқи бор.
Уламоларимиз бу ҳадисдаги «инҳиноъ» намоздаги рукуъга ўхшаш эгилиш деганлар.
Фақиҳлар жумҳури: агар бир киши бош-қа одамни Аллоҳни улуғлагандек, улуғлаш нияти ила унга намоздаги рукуъ даражасида эгилиб таъзим қилса, ҳаром ишни қилган бўлади, деганлар.
Аммо Аллоҳни улуғлагандек улуғлаш нияти бўлмаса, қаттиқ макруҳ иш бўлади.
Одамлар одатланиб қолган саломлашиш вақтида бошни эгиш ва энг оз рукуъ даражасига етмай эгилишда куфр ҳам, ҳаром ҳам йўқ, деганлар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Баъзида намоз ўқиётган биродарларимиз саждага кетишдан олдин шимларини шимни тизза қисмидан ушлаб тортиб саждага боришади. Бу билан намозда ортиқча давоми...

5961 12:51 / 10.04.2017
Ғийбатнинг катта гуноҳ эканини биламан. Киши ўзи йўқ пайтида унинг камчиликхатоларини гапириш ғийбат саналади. Лекин шундай ҳолат ҳам борки, ўз давоми...

3331 16:03 / 24.04.2016
САВОЛ Исломда аёл ва эркак орасидаги турли вазиятларда муносабатлар, яъни олувчи сотувчи, бошлиқ ходим, ҳайдовчи йўловчи каби ҳолатларда диний ва дунёвий давоми...

4820 16:01 / 26.04.2016
Ассалому алайкум, Шайх жаноблари. Сиздан бир илтимосим бор, Таҳажжуд намозининг қоидаларини тушунтириб берсангиз.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Бу намознинг давоми...

3582 16:06 / 27.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021