1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлганми.

16:03 / 27.04.2016 4907 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳурматли Шайх, сизга қуйидагича саволларим бор эди:
1. Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлганми. Домламизнинг айтишига кўра ва тарих китобларимизда ёзилишича, у Мовароуннаҳр аҳолисининг кўпчилигини қатл этган, қишлоқларни вайрон этган, қадимий урф-одатларни оёқ-ости қилган эмиш.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлмаган.
У киши ҳақида айтилган гапларга қўшилиб бўлмайди. Албатта, диёримизга Ислом у киши бошчилигидаги фотиҳлар орқали кирган. Сизга Қутайба ибн Муслим ҳақида ажойиб бир ҳодисани келтиришимиз мумкин.
Бундан ўн тўрт аср илгари мусулмонларнинг муқаддас китобида бошқа дин ва мафкура эгаларига, душманларига ҳам қонун бўйича мусулмонлар билан бир хилда ва тенг муомала қилиш ҳақидаги оятларнинг битилиши, уларга оғишмай амал қилиниши инсон ҳуқуқлари масаласидаги жаҳон тарихининг олтин саҳифаларидир.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, балки таълимотлар олтин саҳифалигича қолиб кетмаган, балки ҳаётга тўлиқ татбиқ қилинган. Бунга мисоллар кўп. Лекин шартимиз фақат биргина мисол келтиришга имкон беради, холос.
Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий бошчилигидаги мусулмон фотиҳлар Самарқандга аввал у ернинг аҳолисига Исломга кириш, аҳднома тузиш ёки уруш қилишдан бирортасини танлашни таклиф қилмай, Ислом қоидасини бузган ҳолларида тўғридан-тўғри кириб олдилар. Ерли аҳоли бу иш Ислом қоидасига хилоф эканлигини англаб етганидан кейин халифага шикоят хати юбордилар. Халифа бу ишни кўриб чиқишни қозига оширди. Қози Қутайба ва унинг одамлари Самарқандни ташлаб чиқишлари лозимлиги ҳақида ҳукм чиқарди. Бу дунё тарихида ғолиб халқ қозисининг мағлуб халқ фойдасига чиқарган биринчи ҳукм эди. Қутайба аскарлари билан самарқандликларга узр айтиб чиқиб кетди. Буни кўрган Самрақанд аҳолиси Исломга кирди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Мен Рамазон ойида рўза тутдиму, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим намоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақиқатдан ҳам шундаймиЖАВОБ давоми...

3638 20:16 / 27.04.2016
СаволЎқишга имкон бўлмаган намоз яни казо намозини ўқиш пайтида 1 тадан кўп бўлган намозни, харбири учун азон айтиш керакми ёки бир мартаси кифоямиЖавобШайх давоми...

7347 14:07 / 04.08.2017
Туғмаган аёлга туғсин деган мақсадда чиллаёсин ўқитиш мумкинмиБу савол ҳам аввалгига ўхшаган гаплардан ҳисобланади. Чиллаёсин дегани quotҚуръони Каримнинг ёсин давоми...

3748 14:50 / 26.04.2016
Аллоҳ таоло меҳрибон Зот, қилаётган нотўғри ишларимизни барибир кечирадиrdquo деган ниятда гуноҳларда бардавом бўлишликнинг ҳукми қандай бўладиАзизлар кўпчилик давоми...

6884 21:39 / 27.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021