1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Динни қандай йўллар билан ҳимоя қилиш керак?

16:03 / 27.04.2016 3293 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Иймонга келишдан, Исломни қабул қилишдан мақсад динни ҳимоя қилиш эмасми?
2. Динни қандай йўллар билан ҳимоя қилиш керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
1.Иймонга келишдан мақсад, инсонлик–бандалик бурчини адо этишдир.
2.Динни Аллоҳнинг Ўзи ҳимоя қилиб олишини ваъда қилган.
«Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.»
«Ушбу зикр–Қуръон, кофир-мушриклар мажнун деб номлаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълифи эмас. Уни айнан Биз нозил қилдик. Уни одамлар инкор қилсалар ҳам, тан олмасалар ҳам, йўқ қилиб юбормоқчи бўлсалар ҳам, барибир,
«албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз»
Ислом даъвати ўз бошидан энг оғир кунларни кечираётган бир пайтда, яъни, мушриклар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ оз сонли мусулмонларни бутунлай йўқотишга, Қуръонни, умуман, номини ҳам қолдирмасликка қасд қилишиб қолган бир пайтда нозил бўлган бу ояти карима ҳақиқий илоҳий мўъжизадир. Агар мазкур китоб ҳақиқий илоҳий мўъжиза бўлмаганида, шундай қийин пайтда ишонч ва таъкид билан бу гапларни айтмас эди. Бу бир мўъжиза бўлса, оятдаги ваъданинг юзага чиқиши минг мўъжизадир. Қуръон туша бошлаганидан ҳозирги кунга қадар уни йўқ қилиб юбориш, унга зарар етказиш ва ўзгартириш киритиш учун қанчадан-қанча уринишлар бўлди. Аммо Аллоҳ таоло ваъдаси устидан чиқди. Ўз китобини муҳофаза қилиб қолди. Бу китобнинг бирор ҳарфи ҳам ўзгаргани йўқ. Дунёдаги ҳамма китобларга, ҳатто Инжил ва Тавротга ҳам ўзгартириш киритилди. Аммо Қуръони Карим софлигича қолди. Ҳатто Пай-ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига ҳам ғаразгўйлар ҳамла қилишди. Оқибатда кўплаб ҳадис илми соҳиблари, улуғ уламоларимиз ҳадисларни бу ҳамладан ҳимоя қилиш учун бир талай ишларни амалга оширишга мажбур бўлдилар. Аммо Қуръони Каримнинг бир ҳарфига ҳам биров тил тегиза олмади. Аллоҳ таоло ваъдасига биноан китобини Ўз ҳимоясига олди.
Мусулмонлар бошларидан оғир замонларни ўтказдилар. Улар тамоман бошқаларга қарам бўлиб қолган вақтлар ҳам бўлди. Кўп урф-одатлари ўзгариб ҳам кетди. Аммо Қуръони Карим ўзгармади. Ҳолбуки, Ислом душманларининг, мусулмонлар душманларининг асосий мақсади Қуръонга зарар етказиш эди. Улар мақсадларига ета олмадилар. Аллоҳ Ўз китобини ваъдасига биноан муҳофаза қилиб қолди. Қуръоннинг муҳофазаси Исломнинг муҳофазасидир.
Бундан кейин ҳам муҳофаза қилинажаги муқаррардир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссаламу алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Баракатуҳ Ҳурматли Шайх ҳазратлари, шом намози 3 ракъат фарзининг 2ракъатидан кейин ташаҳҳуд айтиб турилиши ўрнига давоми...

5795 05:47 / 21.04.2017
Савол65 ёшли аммам оламдан ўтдилар. У киши ҳаётлик пайтларида ҳар ой қариндошлар билан 100.000 сўмдан пул йиғиб ўтиришар экан. Аммамлар ўша пулини олган эканлар. давоми...

5350 09:05 / 28.01.2018
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Сизга қуйидаги саволларни бермоқчи эдим1.Дуо мустажоб бўлиш шартларидан бири таомни ҳалоллаш деган жумлаларни ўқиганман. давоми...

3973 20:15 / 27.04.2016
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Муҳтарам Ҳазрат, Бир йилча аввал Сизга сайтдан мурожаат қилиб, савоби марҳумларга аталиб ҳадя сифатида қавм давоми...

3415 21:07 / 24.04.2016
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021