1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Исломда аёл ва эркак орасидаги турли вазиятларда муносабатлар

16:01 / 26.04.2016 4820 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Исломда аёл ва эркак орасидаги турли вазиятларда муносабатлар, яъни олувчи сотувчи, бошлиқ ходим, ҳайдовчи йўловчи каби ҳолатларда диний ва дунёвий мавзулардаги суҳбат қандай кечиши керак?

ЖАВОБ: Бу нозик ва муҳим масала. Динимиз Исломда балоғатга етган номаҳрам эркак ва аёлларни ўзаро муносабатларида нозик бир тарафлар эътиборга олинган. Ниҳоятда юқори даражадаги одоб қонун қоидаларга риоя қилиш таклиф қилинган. Агар саволнинг охиридаги баъзи биродарлар номаҳрамга қараш унга гапириш мумкин эмас дейди, деган жумлани оладиган бўлсак, бу умумий маънодаги гап. Ҳар доим, ҳар қачон, ҳар ким ҳар қандай ҳолатда номаҳрамга қараши унга гапириши мумкин эмас, деган маъно чиқмайди. Номаҳрам эркак ва аёлларнинг бир бирига қараши ва гапириши шахвоний жиҳатдан бўладиган бўлса, нопок ҳаёллар ва мақсадлар билан бўладиган бўлса, мутлақо мумкин эмас. Бу маънони Исломдан бошқа динлар ҳам бошқа тузумлар ҳам таъкидлайди. Аммо транспорт, жамоат жойлари, ишхона каби кўпчилик бўладиган ва ҳаёт тақозоси талаб қиладиган жойларда, шахвоний назарлардан ҳоли бўлган ҳолда зарурат юзасидан қараш ва гаплашиш маън этилмаган нарса. Ислом эркак ва аёлларни номаҳрам бўлгани учун бутунлай гапирмасликлари, тасодифан ҳам ёки ҳожат юзасидан ҳам назарлари тушмаслик керак деган маънони қоида қилган эмас. Ҳатто зарурат юзасидан масалан табибларга, қозиларга алоҳида бир назар ташлаш, алоҳида бошқа бир жойларига кўриш маъносида ҳам истисно тариқасида рухсат берилган. Энди оддий ҳолларга келадиган бўлсак, албатта номаҳрам эркакни заруратсиз аралашиши ва айниқса бир бирлари билан ёлғиз қолиши мутлақо мумкин эмас. Иложи борича ҳаром хариж ишлардан қочиш қатъий шарт ҳисобланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўчада тушиб қолган пулларни қўриб қолдим. Уни нима қилиш керак Олишим мумкинми ё менга ҳаромми Ёки олиб, садақа қилиб юбориладими ЖАВОБ Бу молмулкка тааллуқли давоми...

9985 18:39 / 24.04.2016
САВОЛ Зиёфатда бир киши иккинчисини ароқ ичишга даъват қилиб, .Сен ичавер, гуноҳи менинг бўйнимга,, дейди. Бир одам бошқа одамнинг гуноҳини бўйнига олиши давоми...

3669 20:16 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Устоз, ҳозир аср намози вақти Андижонда 17 55 бўляпти. Бирор киши ўзини соати олдиндалиги учун билмасдан намоз вақти давоми...

10278 16:52 / 11.05.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлариСавол Қазо намозлари бўла туриб Ишроқ, Зуҳа, Таҳорат намозлари ўқиса бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Қазо давоми...

4278 20:11 / 27.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021