1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фарзанднинг пешонасидан ўпса бўладими?

14:25 / 24.04.2016 5029 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота-она балоғатга етган фарзандини (ота қизини, она ўғлини) пешона ёки юзидан ўпса бўладими? Ҳожи Муҳаммад Шоҳмуродзода,  Фазлидан Кароматуллоҳ  қаламларига мансуб «Таомланиш одоби» китобида балоғатга етган фарзандини ота-она томонидан ўпилиши ниҳоятда қораланган. Бундай иш катта илмсизлик оқибатида содир этиладиган  гуноҳ амал, деб тарифланган (54-бет). Кўпинча отам мен билан кўришаётиб пешонамдан ўпадилар. Демак, отамнинг қиладиган ишлари гуноҳми?

 ЖАВОБ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда турганларида Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошлиқ Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонлар қайтиб келишди. Улар билан баъзи яманликлар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлардан изн сўраб, уларга ҳам Хайбарда тушган ўлжалардан улуш бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ва у кишининг шериклари келганидан жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Жаъфар розияллоҳу анҳунинг пешоналаридан ўпиб, ўзлари билан бирга олиб юрдилар ва: «Қай бири билан суюнишини ҳам билмайман: Хайбарни фатҳ бўлиши биланми ёки Жафарнинг келиши биланми?!» дедилар.

Имом Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар: «Кўринишда, ҳайъатда, ўзини тутишда, ўтиришда ва туришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтқазар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди». Ушбу ҳадислардан маълум бўляптики, ота-она фарзандининг пешонасидан ўпиб кўришса бўлар экан (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли устозСавол Жоду ва .иссиқсовуқ, қилинган одамни даволашда Қуръон ва ҳадисда келган дуо ёки амаллар ҳақида маълумот берсангиз, чунки давоми...

4859 20:59 / 25.04.2016
.Руҳий тарбия, китобининг биринчи жузини ўқиш чоғида савол туғилиб қолди фосиқлик нима дегани ва фосиқ бўлиб қолмаслик учун инсон нималар қилиши керак ЖАВОБ Ҳар давоми...

26350 15:53 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли илм аҳллари, Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин, илмсизларга илм берсин. Менда олдин турли хилдаги маиший техникаларни тамирлайдиган давоми...

3239 06:30 / 03.09.2018
САВОЛ Масжидда ифторлик қилса бўладимиЖАВОБ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМасжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда ебичиш, ухлаш давоми...

5753 17:18 / 24.06.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021