1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қандай қилиб қўрқувумдан қутилсам бўлади?

14:27 / 24.04.2016 4239 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бирортадан эшитсам ёки китоблардан “шу гапларни мана шундай деса диндан чиқади, мана буни инкор қилса кофир бўлади” деган гапларни бирор бир китобдан ўқисам ёки бирор бир одамдан эшитсам, мана шу аҳволга тушиб қоламан. Шу гаплар миямни эгаллаб олади, бирини унутсам янгиси келади. Шу заиф томонимдан шайтон жуда унумли фойдаланади, фикримга намоз вақти олиб келаверади. Тўғри, васваса иймондан дарак беради, Устоз, лекин мен жуда қўрқоқ бўлиб қолдим, қўрқоқлигим тобора ошиб кетяпти. Жон топшираётган пайтимда шунга ўхшаган фикрлар келиб, иймонсиз кетиб қолмасмикинман, деб жуда қаттиқ қўрқаман. Ҳазрат маслаҳат берсангиз, қандай қилиб қўрқувумни даф қилсам бўлади?


Жавоб: Ақийдага оид китобларни яхшилаб ўқиш орқали мазкур ҳолатдан чиқасиз. Мўмин банданинг кофир бўлиб қолиши осон эмас. Мана шундай деса диндан чиқади, мана буни инкор қилса кофир бўлади, каби гаплар ўша гапларни билиб туриб айтиб, тушунтирилгандан кейин ҳам мазкур куфр гапда туриб олса, деган шарт билан айтилган. Мисол учун биров курф гапни айтди. Унинг ҳақида дарҳол, кофир бўлди, деган ҳукм чиқарилмайди. Унга бу гап куфрга олиб бориши тушунтирилади. Тавба қилдим, билмаган эканман, деса, ҳеч нарса бўлмайди. Аммо тушунтирилгандан кейин ҳам мазкур куфр гапда туриб олса, қамаб қўйилади. Маълум муддат сўроқ қилинади. Ундан кейин ҳам гапида туриб олса, кейин ҳукм чиқарилади. Шунинг учун инсон диний маърифатини зиёда қилишда бардавом бўлмоғи керак. Эҳтиёт бўлиш шарт.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи кишилар борки, билиб туриб ҳам гуноҳ ишларга қўл уришади. Энг яқин дўстларимдан бирини маст қилувчи ичкилик ичишдан ҳамиша қайтараман, аммо у гапларимни давоми...

3477 14:20 / 24.04.2016
СаволАйрим китобларни китоб дўконлардан тополмаяпман. Шу китобнинг ПДФ формати телефонимда бор. Шу китобни ўзим сотиш учун эмас компютердан чиқарсам муаллиф давоми...

3853 01:27 / 19.04.2017
Отаона балоғатга етган фарзандини ота қизини, она ўғлини пешона ёки юзидан ўпса бўладими Ҳожи Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлидан Кароматуллоҳ қаламларига мансуб давоми...

5029 14:25 / 24.04.2016
Савол Шайх ҳазратлари рўза рамазон ойи муборак болсин. Мен Россия давлатидаман ҳазрат бу ерда рўза 9 июльхайит 8 август деб белгиланган. Биз рўзани 9 июльда давоми...

6824 22:57 / 31.05.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021