1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қандай йўл тутган маъқул?

14:29 / 24.05.2016 4431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ака-ука битта ҳовлида яшашади. Ҳовли уларга бўлиб берилган. Аммо арзимас ер учун ҳозир икковининг орасига совуқчилик тушган. Уканинг хотини сеҳр-жоду билан шуғулланади, ҳам эрини, ҳам қайнотасини сеҳрлаб олган. Улар бир оғиз ҳам гапиришмайди. Лекин акаси бу муаммода ҳақ. Ҳамма шу томонда, факат укаси ва отаси бунга қарши. Уйда барака, ҳаловат йўқ. Ҳамманинг боши қотган... Шайх ҳазратлари, шу муаммонинг ечимини топишимизга ёрдам беринг.

ЖАВОБ: Сеҳр борлиги ва унинг кишиларга таъсир қилиши маълум ҳақиқат. Лекин ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси билангина бўлиши ундан ҳам олийроқ ҳақиқат. Агар ҳар бир сеҳр таъсир қилаверса, дунёда сеҳргардан устун одам бўлмас эди. Аммо воқеъликка назар солсак, бу ҳаром ишни қиладиганлар энг пасткаш одамлар бўлади.

Сиз айтаётган одамларни мазкур хотин эмас, дунёнинг ишқи сеҳрлаб қўйганга ўхшайди. Бир қарич ерни деб сан-манга боришни бундан бошқа нарса билан изоҳлаб бўлмайди.

Бу муаммони ҳал қилиш учун шариатга амал қилиш керак. Сеҳрни баҳона қилиб олмаслик керак. Бу ҳолатда ўз айбини хаспўшлаш учун сеҳрни баҳона қилиш яққол кўриниб турибди. Ер талашганлар шариат ҳукмини яхши биладиган кишини ўртада ҳакам қилиб, ўша одам чиқарган ҳукмга амал қилишни сидқидилдан қасд қилиб, масалани ўртага қўйишлари керак. Кейин чиқарилган ҳукмни қабул қилсинлар ва орадаги кўнгилсизликка барҳам берсинлар. Кейин сеҳр ҳақидаги гумонларни унутиб, Аллоҳнинг барча нарсага қодирлигига иймонларни мустаҳкам қилган ҳолда ҳалол яшашда бардавом бўлсинлар (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳамиша намозни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиламан. Намоз вақтини интиқлик билан кутаман ва назаримда намоз вақти киргандек бўлади. Лекин намозни бошлаганимдан давоми...

4175 20:57 / 27.04.2016
Савол Ассалому алайкум Биз дўстларимиз билан пулни ўртага ташлаб қурбонлик қилмоқчи эдик, шу жоизми Агар ҳар биримиз биттадан қурбонлик олайлик десак, пулимиз давоми...

3150 12:21 / 20.06.2022
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Намозда биринчи ракатда бир узун оят, иккинчи ракатда қисқа тўлиқ сурани ўқишлик маҳруҳмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Ҳа.httpsavollar.islom.uzsavol30098

4664 06:14 / 27.07.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, онам боғчада овқат тайёрловчи бўлиб ишлайдилар. Уйга қайтаётганларида ортиб қолган нон ёки убу нарсалар бўлса олиб келадилар. давоми...

2967 08:42 / 24.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021