1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бунда нима бўлади?

14:30 / 24.04.2016 3955 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизлар кўча-кўйда ҳар хил очиқ кийимларни кийишиб юришади. Агар уларнинг аврат жойларига бехосдан кўз тушиб қолса, нима бўлади?

ЖАВОБ:  Бехосдан тушган назар учун киши гуноҳкор бўлмайди. Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Бас, У зот, кўзингни бошқа томонга бур, дедилар» (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган).

Номаҳрам шахсга қасддан, шаҳват назари билан кўз тикиш ҳаромдир. Аммо қасд қилмаган ҳолда туйқус назар тушиб қолиши гуноҳ ҳисобланмайди. Аммо ушбу ҳадиси шарифда баён қилинганидек, бунда дарҳол кўзни бошқа томонга буриб олиш шарт. Мўмин-мусулмон кишилар бу ҳукмни ҳеч қачон унутмасликлари лозим.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундоқ эмас, дедилар» (Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Биринчи назар номаҳрамга тўсатдан тушгани учун зарарсиз ҳисобланади, гуноҳ бўлмайди. Аммо ундан кейин яна қайта назар солишни тўсатдан деб бўлмайди, буниси қасддан қилинган бўлади ва гуноҳ ҳисобланади.

Ушбу таълимотлар ҳам Ислом жамиятини пок сақлаш, эркак ва аёлни турли ношаръий ишлардан, улардан келиб чиқадиган нохуш оқибатлардан сақлаш учун келган. Ислом шариатининг ҳукми бўйича эркак кишининг аёлларнинг йўлини тўсиши, тегажоқлик қилиши, гап отиши у ёқда турсин, пинҳона назар солиши ҳам ҳаром ҳисобланади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволТажвид дарсида оят ўқишда тўхташда жоиз, яхши эмас, мумкин эмас ва ҳаром тўхташлар бор. Мен Қуръони каримдаги тўхташ белгилари ана шу нарсага тўғри амал қилиш давоми...

4374 08:15 / 17.01.2018
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Соғомон юрибсизми 1 олти вақтдан кўп қазоси бор одам қазоси йўқ одамга имом бўлса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Бўлади.httpsavollar.islom.uzsavol25449

4465 08:40 / 21.09.2017
Никоҳ тўйида турмуш қураётган мўмин киши яқинларини чақириб меҳмон қилишлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. давоми...

4192 14:13 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Хунарманд уста ишни олиб шу ишни битириш учун келишилган ойлик маош эвазига бирор одамни ёллаб ишлатса бўладими Бунда хунарманд иш давоми...

4342 08:00 / 06.08.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021