1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Йўқолган одамнинг ҳукми нима бўлади?

14:47 / 24.04.2016 4421 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бундан тўрт ой муқаддам бобомиз, яъни дадамнинг падари бузрукворлари бедарак йўқолганлар. Шунча вақтдан бери қидирувларимиздан бирор натижа чиқмади,  у кишини бирор киши кўрдим дегани йўқ. Уй олдидан катта сув оқиб ўтади. Шу жойга ўзларини ташладилармикан, деган хаёлдамиз. Аммо у ердан ҳам топилганлари  йўқ. Ўзлари ибодатли одам эдилар. Умра сафарига ҳам бориб келганлар. Анча йиллардан бери бетоб эдилар. Касаллари руҳий бўлиб, кечалари ухлай олмас эдилар. Йўқолишларидан аввал намозларини ҳам ўқий олмай қолдилар. Намозга турсалар, ҳушларидан кетиб қолаверганлар. Йўқолган инсон ҳақида бироз маълумотга эгамиз. Аммо хусусий ҳолга келганда ўйланиб турибмиз. Шу муносабат билан сиз, муҳтарам устозга саволлар билан мурожат қилишга ижозат бергайсиз:

1. Отам ўзларини сувга ташлаган бўлсалар, жонларига қасд қилган ҳисобланадими?

2. Қидиришни қанча вақт давом эттирайлик?

3. Уларга қандай муносабатда бўлайлик?

4. Уйдагилар: бирор маърака қилайлик, деб айтишяпти, у қандай бўлиши лозим?

5. Йўқолган инсонларнинг ҳукмлари қандай?

ЖАВОБ: ўлик-тириги номаълум, дараксиз ғойиб бўлган одам “йўқолган киши” саналади, яъни яқинлари иложи борича излаб, қаердалигини, ўлик-тиригини билиб бўлмаган шахс йўқолган ҳисобланади. Бу шахс ўзига оид ҳукмларда тирик ҳисобланади. Шунга биноан: унинг хотини никоҳланмайди, моли тақсимланмайди ва ижараси бузилмайди. Қози унинг ҳақини олиб, молини сақлайдиган одам тайин қилади. Бузилиб қолиши хавфи бор нарсасини сотади ва боласига, ота-онасига ва аҳли аёлига нафақа қилиб беради.

Йўқолган шахс ўзидан бошқанинг ҳақида ўликдир. У ўзидан бошқадан мерос олмайди. Яъни, унинг ўз мерос қолдирувчиси молидан бўлган ҳақи тўқсон йилга музлатиб қўйилади. Агар у тирик бўлса, ўша нарсани олади.  Тўқсон йилдан кейин унинг ўлгани ҳақида ҳукм қилинади. Муддат тўлган куни аёли вафот иддасини бошлайди ва моли ўша пайтда унинг меросига ҳақдорлар орасида тақсимланади. Бунда йўқолган кишининг туғилганига тўқсон йил тўлиши кўзда тутилган.

Ундан бошқанинг моли ҳақида йўқолган кунидан бошлаб ўлган ҳисобланади. Демак, унинг учун вақф қилинган мол ўшандан бошқа киши ўлганда меросини оладиганларга қайтарилади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Мен чет элдаман. Бу ердаги телефон компаниялар тизимида оймаойма тўлаб бериш орқали телефон сотувлари йўлга қўйилган. Тўловлар шахснинг Банк давоми...

2824 10:11 / 03.12.2018
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги эркакларнинг ўз аёлларини рашк қилмаслиги касали кўп учрайди. Рашк масаласида мақолалар ўқиб қуйидаги давоми...

4664 16:27 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Намозни тугатиб дуо қилинганда quotўқиган намозимнинг савобини фийсабиллах мархум дадамнинг рухига бағшладимquot деб дуо қилинса шу намознинг давоми...

4930 06:10 / 28.09.2018
Яқинда бир дугонам Муслима аёл безаниши, хушбўй атирлар сепиши, сочларини чиройли турмаклаши мумкин эмас, чунки бу исломий ахлоққа зидrdquo, деб менга танбеҳ берди. давоми...

6221 18:48 / 24.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021