1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёлларнинг жамоат жойларига хушбўйланиб боришлари мумкинми?

15:25 / 24.04.2016 4302 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи аёлларимиз кўпчилик, хусусан эркак-аёл аралаш тўпланадиган жойларга пардоз-андозни жойига қўйиб, атирларни бурқситиб боришлари ҳеч кимга сир эмас. Динимиз талабларига кўра уларнинг шундай йўл тутишлари тўғрими?

ЖАВОБ: Ислом дини мўмина-муслима аёлларни эркаклар кўп тўпланган жойларга, айниқса кўчага хушбўй атирларни сепиб чиқишларини ман этган. Имом Насаий бундай ривоят келтиради: «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзларига йўлиққан бир аёлдан хушбўй ҳидни сезиб қолиб: «Эй Жабборнинг бандаси, масжиддан келдингми?!» дедилар. У аёл: «Ҳа», деб жавоб қайтарди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Мен ўз ҳабибим Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таоло ушбу масжидга хушбўй атир сепиб келган аёлнинг намозини то у аёл жунубликдан кейин ғусл қилгандек ғусл қилмагунича қабул қилмайди», деганларини эшитганман, дедилар».

Имом Термизий Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир кўз зинокордир. Қайси бир аёл атир сепиб олиб, бир мажлис аҳли олдидан ўтса, бундоқдир, бундоқдир», деб оғир нарсани айтганлар. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг ширали овоз билан эркаклар эътиборини тортишини ҳам ман қилганлар.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида: «Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки нажот топсангизлар», деган. Яъни, ушбу баён қилинган ҳолатларда сиздан хато ўтган бўлса, Аллоҳга тавба қилинг ва бу хатоларни бошқа такрорламанг. Шундагина нажот топишингиз мумкин (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
CАВОЛ Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллохи ва Барокатуҳ, Шайх хазратлари Яратгандан Сиздек илмли инсонларни купайтириши ва биздек оддий мусулмонларга тўғри йўлдан давоми...

6836 20:24 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Энг яхши рўза биродарим Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари эди. У киши кун оралатиб рўза давоми...

2309 08:10 / 27.05.2020
Яқинда илмли бир кишидан эркаклар ўз хотинининг синглисига уйланиши мумкин эмас, деб эшитиб қолдим. Шу гапда жон борми Аёллардан яна кимларга уйланиб давоми...

5550 15:41 / 24.04.2016
СаволАссаламу алайкум Ҳурматли устозлар, менинг бир танишим йиллар муқаддам ўғил фарзандига бир қўй сўйган экан, ҳозирда эса бир маълумотни ўқиб ўғил фарзандга давоми...

5967 05:59 / 16.08.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021