1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ёлғонни тингласа бўладими?

15:49 / 24.04.2016 3431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадисда келишича, инсонларни кулдириш учун ёлғон ишлатиш мумкин эмас. Лекин қизиқчилар ҳаётда бўлган воқеалар билан бирга ёлғондан тўқилган латифалар билан ҳам одамларни кулдиришади-ку, шундай ҳолатларда мусулмон одам тингламаслиги керакми? Ваҳоланки тингловчи айтилаётган гапларнинг рост ёки ёлғонлигини билмайди.

ЖАВОБ: Ҳазил-мутойиба пайтида ёлғон нарсаларни қўшмаслик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одатлари бўлган. У зоти бобаракот ҳам баъзи пайтларда шунақа ҳазил-мутойиба қилганлар. Лекин буларнинг ҳаммаси рост ва ҳақиқат бўлган. Агар биринчи бор эшитган кишига тушунмовчилик бўлиб туюлса ҳам, лекин аслини суриштириб келганда ҳақиқат экани маълум бўлади. 

Мисол учун бир киши келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Менга бир улов – минадиган нарса беринг», деб сўраганида, у зот: «Хўп бўлади, сени туянинг боласига миндирамиз», деганлар. Ҳалиги одам: «Қандай қилиб кичкинагина тевачага минишим мумкин», деб ҳайрон бўлиб қолганида, у зот кулиб: «Ҳамма туя ҳам туянинг боласи бўлади-да», деганлар. 

Яна бир кампир келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, мен ҳам жаннатга кираманми?» деганида, «Жаннатга кексалар кирмайди», деганлар. Шунда ҳалиги аёл йиғлашни бошлаганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб: «Яъни, жаннатга кирилганда қари ҳолатда бўлинмайди», деганлар. 

Шунга ўхшаш у кишининг ҳазил-мутойибаларида фақат ҳақиқат бўлган. Энди қизиқчиларнинг гапига келадиган бўлсак, ёлғон ва кишиларга озор етказадиган даражада беодоблик маъноларидаги нарсалар бўлса, бундан эҳтиёт бўлиш керак. Аммо юқоридагига ўхшаш латиф сўзлар, кишилар заковатини бироз қўзғайдиган ҳолатлар бўлса, мумкин. Лекин ёлғон аралашган, кишиларга азият етказадиган  ҳазиллардан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛАссалому алайкум Устозлар 1 ой олдин амаким вафот этдилар. Ҳозир ҳайитга озгина қолганлиги сабабли фарзандлари ҳайит қилиб худди 13кунликдагидек, ҳайитда ҳам давоми...

4814 13:59 / 23.06.2017
СаволАссалому алайкум Устозлар, website учун робот ёки гномчалар ёки шунга ўхшаш нарсалардан фойдаланса жоизми Биз бир website устида ишлаётгандик, лeкин дизайнeримиз давоми...

4087 09:30 / 03.03.2018
Ассалому алайкум Азиз устозлар, опам турмушга чиққанига 1 йилдан ўтди. Энди ҳомиладор бўлган эди УЗИ апаратига тушган экан бола ногирон, туғмаслик керак тушириб давоми...

3588 08:08 / 04.01.2019
СаволАссалому алайкум .Ўғлим туғилганда чап қўлининг чинақай бармоғини ёнида олтинчи бармоқ бор экан.Ушбу бармоқча қўлга суяк билан эмас , гугурт чўпи давоми...

5297 09:45 / 07.03.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021