1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бошқоронғиликда ўзни қандай тутилади?

18:46 / 24.04.2016 3311 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келиним биринчи марта бошқоронғи бўлганида эркалик ва тантиқликни шунақанги ошириб юбордики, ҳалигача “туғаман” деса юрагим безиллайди. Бу борада шариатнинг алоҳида кўрсатмалари борми?  

ЖАВОБ: Бошқоронғилик аёл ҳомиладорлигининг илк даврида унда намоён бўладиган ҳиссий ҳолатдир. Кўнгил айниши, муайян нарса ҳидини ё муайян таомни ёқтирмаслик ёки муайян таомни, кўпинча нордон таомларни ейишни исташ, жиззакилик кабилар бошқоронғилик белгиларидир. Бошқоронғи аёл кўнгли нордон таомларни қаттиқ тусашини сезади.

Бошқоронғиликнинг эр-хотин иноқлигига ва уларнинг алоқаларидаги жозибага таъсири борми ёки йўқми? Бошқоронғиликнинг ҳомиладор аёл мизожи ва кўнгли ўзгаришига, унинг асаблари ва жисмига таъсир кўрсатиши сир эмас. Бошқоронғилик аёлнинг туйғу ва истакларида ҳамда кўп ҳолларда эри билан муносабатларида акс этадиган ҳолатдир. Бошқоронғи аёл гоҳо эрининг ҳидини ёқтирмайди, эри унга яқинлашганида нафратланади. Бу эрини ёмон кўрганидан эмас, балки бутун мизожи ўзгаргани, безовталиги ва ҳаяжонидан бўлади. Аёл бу ҳолда ўз туйғу ва истакларини бошқаролмайди. Шунинг учун бу ҳолдан эсон-омон ўтиб олгунича унинг бу ҳолини ҳисобга олиш, бу даврда унга ғамхўрлик қилиш лозим бўлади.

Ақлли, зийрак эр хотинининг бошқоронғи бўлганини билганидан унга вазифаларни кўп айтмаслиги, юмшоқ бўлиши, аёлининг оромини ҳисобга олиши, қийинчиликларини тушуниши, ўз истак ва талаблари билан аёлига оғирлик туширмаслиги керак.

Ўз навбатида бошқоронғи аёл ҳам эрини бахтиёр қилиш ва унга ором етказиш учун бор имконини сарфлаши лозим. У доимо шуни ёдда тутиши керакки, бошқоронғилик она бўлишнинг биринчи белгисидир. Оналик эса шафқат, меҳр, яхшиликдир (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Бизни оилада аёллар бахтсиз. Бирорта аёлнинг турмуш ўртоғи йўқ. Ажрашган оламдан ўтган яъни аёллар оилавий бахтга эга эмас. Бувимдан эшитишимча давоми...

3454 21:42 / 18.06.2020
Бир танишим ўз поччасидан, яъни опасининг эридан ҳомиладор бўлиб қолди. Яқин орада фарзанд дунёга келиши керак. Ҳозир икковларининг ҳам боши қотган. Вазиятга давоми...

4943 18:57 / 26.04.2016
Мен асли Бухороликман. Поезд Бухорогача 70008000 сўм. Лекин ҳар сафар уй бориб келиш учун шунча пул топиш қийин. Шу сабабдан одатда биз проводника 3000 сўм берамиз. Ва давоми...

3707 20:50 / 27.04.2016
СаволУстоз. Мен Бухоро вилоятиданман. Касбим укитувчи.Мен суннат намозини масалан пешинни 4 ракат суннати ўқиган вақтим икки ракатига зам ўқирдим қолган икки давоми...

6687 07:15 / 06.12.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021