1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бировга фотиҳа қилинган қиз

20:49 / 25.04.2016 4426 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари!

Саволим шундан иборатки, мен бир қизни Аллоҳ учун суйдим. Унинг уйига совчи юбормоқчи бўлдим, кейин билсам, уни ўзга бировга фотиҳа қилиб қўйишганини эшитдим. Шундан бери ҳар намозимда, у қизни жуфти ҳалолим бўлишини Аллоҳдан сўрайман, фотиҳа қилиш никоҳланиш эмаску! Аллоҳдан у қизни жуфти ҳалолим бўлишини сўрашим ва шунга ҳаракат қилишим тўғри саналадими?

Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилса, жоиз эмас. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад келтирган ривоятда: «Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар».

Бизда Пайғамбар алайҳиссаломга саловотдан кейин «Аллоҳуммағфирлии» деб бошланадиган машҳур дуони ўқиш одатга айланган.

«Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин!» «Фистончини хотин қилиб бергин», каби дуолар ҳаромдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз биродари совчилиги устига, то ундан олдинги совчи тарк қилгунча ёки унга изн бергунча совчи қўймас», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилишган.

Биров совчи қўйиб турган жойга унинг устидан совчи қўйиш ҳаромдир. Фақат биринчи совчи қўйган одам келиша олмай совчиликни тарк қилганидан сўнг ёки унинг ўзидан изн олгандан сўнггина совчи қўйиш мумкин.

Чунки бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш биринчи совчининг ҳаққига тажовуз қилишдир.

Бу иш туфайли кишилар ўртасида низо, хусумат, адоват ва уруш-жанжаллар чиқади.

Шу билан бирга, бирданига бир неча киши совчи қўйган, иш пишмай турган бўлиши мумкин. Улардан ҳеч бири билан жиддий муомала қилинмай иккиланиш ва маслаҳат ҳолати бўлиши мумкин.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми давоми...

17677 23:53 / 10.05.2017
Ассалому алайкум Бир маърузада эшитиб қолдим. Маъноси бир аёл зино қилиб фарзанд кўраркан. Кейин у янги туғилган фарзандини ўлдираркан. Бу ишидан кейин қаттиқ давоми...

3880 12:06 / 17.11.2018
СаволАссалому алайкум Қибла томонга оёқни узатиб ухлаш мумкинми Ёки қандай ҳолларда мумкин ёки мумкин эмасЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВа алайкум давоми...

5829 12:15 / 11.09.2017
Савол Ассалому алайкум Шайх Хазратлари Шаввол ойининг 6 кунлик рузаси 3 кун Хайит байрамидан кейин тутилса керак деб юрган эдим, 2кунида ҳали байрам ўтиб бўлмадику давоми...

10746 15:15 / 27.06.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021