1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қиёмат аломатлари

20:50 / 25.04.2016 10662 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Менинг саволим шуки, қиёмат кунининг аломатлари ҳақида сурамоқчи эдим. Имконингиз бўлса шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ҳузайфа ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқиб келдилар. Биз гаплашиб ўтирган эдик. Бас, у зот:
«Нимани гаплашмоқдасизлар?» – дедилар.
«Қиёматни гаплашмоқдамиз», – дейишди.
«Албатта, у ундан олдинги ўнта аломатни кўрмагунингизча қоим бўлмас», – дедилар ва Тутунни, Дажжолни, Доббани, қуёшнинг мағрибидан чиқишини, Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нозил бўлишларини, Яъжуж-Маъжужни, учта ер ютишни: машриқдаги ер ютишни, мағрибдаги ер ютишни ва араб жазирасидаги ер ютишни ва охири Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўтни зикр қилдилар».

Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифда қиёматнинг катта аломатларидан бир нечтаси ҳақида сўз бормоқда:

1- Тутун. 

2- Қиёматдан олдин бир тутун зоҳир бўлади. У кофирларнинг нафасини олади ва мўминлар учун тумовдек бўлади. Ўша тутун ер юзида қирқ кун туради.

3- Дажжол.

4- Добба.

5- Қуёшнинг мағрибидан чиқиши.

6- Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нозил бўлишлари.

7- Яъжуж-Маъжуж.

8- Учта ер ютиши: машриқдаги ер ютиш, мағрибдаги ер ютиш ва араб жазирасидаги ер ютиш.

9- Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўт.

10- Бу ўт-олов Адан шаҳри қаъридан чиқиши ҳақида бошқа ривоятларда айтилган.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, қиёматнинг аломатларидан: илмнинг кўтарилмоғи, жаҳлнинг зоҳир бўлмоғи, зинонинг тарқалмоғи, хамрнинг ичилмоғи. Аёллар кўпайиб, эркаклар озайиб, элликта аёлга битта бошлиқ бўлмоғи», – дедилар».

Бунга ўхшаш аломатлар анчагина бўлиб, улардан баъзилари воқеъликда пайдо бўлгандир. Қолганлари аста-секин пайдо бўлиб бораверади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Баъзида намоз ўқиётган биродарларимиз саждага кетишдан олдин шимларини шимни тизза қисмидан ушлаб тортиб саждага боришади. Бу билан намозда ортиқча давоми...

5962 12:51 / 10.04.2017
САВОЛ Ҳурматли устоз Аслида китоблар ва улардаги ғоялар бебаҳо. Бундайроқ айтганда қимматбаҳо. Юқоридаги барча гапларга қўшилганим ҳолида бир бошқача ҳолатларни давоми...

3989 21:45 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Агарда пойабзалда намоз ўқийдиган бўлсам, таҳорат олаётганда уни ечиб ювайми ёки устидан масҳ тортсам кифоямиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиndash давоми...

3052 11:25 / 02.12.2018
СаволАссалому алайкум Дўстим истиқомат қиладигон ҳовлидан битта кўча нарида фақат бeш вақт намоз ўқиладиган масжид бор экан. У масжиддан таҳминан бeш, ўн дақиқа давоми...

4303 09:25 / 23.02.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021