1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бировнинг ҳақини еб қўйган, кейин уни адо этмоқчи бўлган одам нима қил

20:42 / 24.04.2016 3521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилмоқчи эдим:

1. Мен олдинги собиқ совет тузумида армия сафида хизмат қилган вақтимда бир рус боланинг пулини ўғирлаб олган эдим. Ҳозирги кунда бу ишимнинг катта гуноҳлигини билиб, пулни қайтиб берай десам, у боланинг турар жойини билмайман.

2. Вақт ўтиб, давлат корхонасида омборчи бўлиб ишладим. У ерда ҳам ҳар хил маҳсулотларнинг граммидан уриб орттириб пул топдим.

Афсуски, қилган ишларим гуноҳ, нотўғри ишлар экан. Ҳозир, алҳамдулиллаҳ, ишларим яхши, ҳунарим орқасидан тирикчилик қиляпман. Албатта, бунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар ва шукроналар бўлсин. Лекин, олдинги қилган катта гуноҳларимни қандоқ ювсам бўлади? Бирор муҳтож одамга ҳозирги кунга ҳисоб қилиб беришим керакми? Жавобингиз учун раҳмат.


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бировнинг ҳақи ҳеч қачон бошқага мулк бўлмайди. Шу боис, ўғирлик, тарозидан уриш ва бошқа шу каби ношаръий йўллар билан ўзлаштирилган мол-мулк аввало ўз эгасига қайтарилиши керак. Агар, сиз айтгандек, бунинг иложи бўлмаса, ўша қийматдаги маблағни камбағал, бева-бечора кишиларга бериб юборилади. Мабодо, ўша ҳақни эгаси сўраб келса, тушунтирилади, агар кўнмаса, тўлаб берилади.

Қилган ишингизга тавба қилинг, надомат чекинг, қайта қилмасликка аҳд қилинг ва олган нарсангиз миқдорида камбағалларга хайру эҳсон қилинг. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ишим банкрот бўлиб катта қарзга кириб қолганман. Аллоҳ қодир қилганича қарзимни узмоқдаман. Йиллаб вақтлар кетади қарзимни узишга. Ёш давоми...

2367 12:41 / 30.06.2019
СаволМенинг укам уйланиш арафасида учршуга чиқиб юрибти, муборак рамазон ойида учрашув мумкинми ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Шариат қоидалари асосида бўлса, мумкин.

4803 09:05 / 12.06.2018
Бир куни набира кўришим муносабати билан туғруқхонага бордим. У ерда икки йигит шифокорлар кийимини кийган ҳолда сигарет чекиб туришган эди. Нима қилиб давоми...

4393 14:23 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Ман хозиги пайтда хомиладирман, ойижон қайнонам болани туғмайсан дедилар. Ман туғаман деб ота ховлимга кетдим, қайнона ойижон манга шарт қўйдила давоми...

4709 06:10 / 29.09.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021