1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёл киши ҳайвон ва паррандаларни сўйиши жоизми?

20:42 / 24.04.2016 6119 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эркаклар уйда бўлмаса, аёл киши хўроз, товуқларни сўйса, бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг чўри қизи бор бўлиб, Салъ тоғида қўй боқар эди. Бас, бир қўй оғир ҳолга тушиб қолди. Қиз уни кўриб, тош билан сўйди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралган эди, у зот: «Уни еяверинглар», – дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Демак, аёл кишининг ҳайвон сўйиши жоиз экан. Тош билан сўйиш ҳам жоиз экан.

Фиқҳий матнларда бу борада қуйидагилар бор:

Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт. Агар у, аёл киши, мажнун, ақлини таниган ёш бола, хатна қилинмаган ва соқов бўлса ҳам. Аммо, аҳли китоб бўлмаган, муртад ва «бисмиллаҳ»ни қасдан тарк қилувчи сўйса, бўлмайди.

Сўйилган ҳайвоннинг ҳалол бўлиши учун, аввало, «сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт». 

Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол бўлишига «Моида» сурасидаги қуйидаги оят далил бўлади:

«Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир» (5-оят).

Булардан бошқаларнинг, жумладан, муртад ва динсизларнинг сўйиши эса ҳаромдир.

Аҳли китобнинг аёллари сўйган нарса ҳам, худди муслима аёллар сўйган нарса каби ҳалолдир. Шунингдек, балоғатга етмаган болаларнинг сўйиши ҳам ҳалол.

Исломда аёл кишини аёлликка мос бўлмаган ишга таклиф қилиш яхши ҳисобланмайди. Одатда, ҳайвонларни сўйиш аёлларнинг латофатларига зид иш бўлгани учун, эҳтиром юзасидан аёлларни сўйиш ишларига таклиф қилинмаган.

Шундай бўлса-да, аёл кишининг сўйган сўйиши, агар аёл ҳайз кўрган ҳолда бўлса ҳам, ҳалол ҳисобланади. Аммо, сўювчи эркак киши бўлиши мустаҳаб. Чунки, у аёл кишидан кўра сўйишга доир ишларга муносиброқ, яроқлироқдир. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шом намозидан кейин Қуръон ўқиб бўлмайди дейишди. Чиндан ҳам шундаймиНамозлардан кейин ўқиладиган тиловати Қуръонлар намозга ҳеч қандай алоқаси йўқ нарсалар. давоми...

9811 21:16 / 27.04.2016
СаволБизда дўстларнинг тўйига 2 кило мол гўшти нархида пул йигиш одати бор. Гўшт нархи ўзгарганда ихтилоф чиқиши мумкин. Бунинг ҳукми қандай.ЖавобШайх Муҳаммад давоми...

5191 15:26 / 14.04.2017
Шайх хазратлари турмуш ўртоғим савдогарлик билан шуғулланадилар. 34 та биродарларидан қарз хам бўлиб савдолари унча юришмай турибди, ишлари тўғрисида диққат давоми...

10649 20:58 / 24.04.2016
САВОЛ Мен ўзимни мусулмон деб ҳисоблайман. Иймон заифлигиданми, балки шайтон фитнасими, турли сабаблар билан, намоз ўқийдиган пайт бўлганида, ибодатни адо эта давоми...

7865 21:19 / 22.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021