1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Поклик

20:51 / 24.04.2016 4138 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик берсин, мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин. Саволим: хотин билан бирга бўлиш мумкин бўлмаган вақтларда эркак аёлини хоҳлаб қолганида эркак кишидан суюқлик келади. Бу суюқлик теккан кийим билан намоз ўқиса бўладими, йўқми? Бу суюқлик рўзани очадими, йўқми? Олдиндан каттакон раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.


Одатда шаҳват шиддатлашган пайтда лаззат билан отилиб чиқадиган суюқлик «Маний» дир. У рўзани очади. Намоз ўқиб бўлмайди.

Эркак кишининг манийи қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийи суюқ ва сарғиш бўлади.

Эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий қўзғалишдан сўнг чиқадиган оқ суюқлик «Мазий» дейилади. «Мазий» эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда ажраладиган оқ суюқликдир.

Аҳёнда бавл кетидан чиқадиган қуюқ оқ суюқлик «Вадий» дейилади.

Мазий ёки вадийнинг чиқиши таҳоратни бузади, лекин ғуслни вожиб қилмайди, рўзани ҳам очмайди.

Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади. Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни ўйлаш, бевосита қучоқлашиш, яқинлик қилиш ва шунга ўхшаш нарслар сабабли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши тушунилади.

Агар маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.

Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина ғусл вожиб бўлади.

Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганда ҳўлликни кўриб, уни маний деган гумонга келса, ғусл вожиб бўлади.

Уламоларимиз манийдан ғусл қилиш вожиб бўлишига қуйидаги ривоятни далил қиладилар.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Сермазий одам эдим. Қизларининг истиҳоласи сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюргандим, у сўради. У зот:

«Закарини ювади ва таҳорат қилади», – дедилар».

Бешовлари ривоят қилган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқимиздаги бир анъанани биламизки, агар фарзанд хол билан туғилса ёки туғилгач, бир оз вақтдан сўнг хол ёки нор пайдо бўлса, фарзанднинг исмини ўзгартиришади. давоми...

4600 15:41 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Азиз устозлар, мен quotшайтон хар кун эрталаб хаммани бошига 3та тугун боғлайди ва уни ечиш учун турганда Аллоҳни зикр килиши, тахорат қилиш ва 2 давоми...

5578 08:13 / 07.01.2019
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳазрат Саволим қуйидагича мен ТошМИда ўқийман. Биз дарсда мурдаларни очиб ўрганамиз. Шунга фикрингизни билдирсангиз. Жавоб учун олдиндан давоми...

4213 16:40 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Бир масала мени анчадан буён кийнаб келади. Мен тўй видеоларини монтаж қилиш билан шуғулланаман. .Излаш хизмати, дан фойдаланиб саволларимга давоми...

2879 10:35 / 13.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021