1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат...

21:18 / 24.04.2016 3546 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат, ҳатто баданига кирган тикан ҳам унинг гуноҳига каффорот бўлади», деганлар. 

Бу ерда гап «мусулмонларга келадиган мусибатлар уларнинг қилган гуноҳлари ҳақида бўлади» деган маънодами ёки «қилган гуноҳлари ювилади» маъносидами?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Мўминга тикан кириши ва ундан юқорироқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва ўша туфайли унинг гуноҳини ўчиради», – дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Кўриб турганингиздек, ҳадисда бандага етган ҳар бир мусибат унинг гуноҳларини ювиши ҳақида сўз кетмоқда. Щша мусибат инсоннинг гуноҳи туфайли келган бўлишига ҳеч бир монеълик йўқ. Аммо, ҳадисда бу ҳақида ҳеч қандай гап топилмайди.

Тикан кириши ҳам мусибат ҳисобланади. Унга ҳам сабр қилиш керак. Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингизнинг ковуш ипи узилиб кетса ҳам «истиржоъ» айтсин», деганлар. 

Истиржоъ бу – «иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун» – «Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз», дейишликдир.

Бошқа бир ривоятда айтилишича, Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда чироқ ўчиб қолганда истиржоъ айтган эканлар. Шунда Оиша онамиз: «Чироққа ҳам истиржоъ айтасизми», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминга ёмонлик бўлган ҳар бир нарса мусибатдир», деган эканлар.

Ана ўшандоқ мусибатлар етган пайтда сабр қилган мўминнинг даражаси кўтарилиб, хатолари ўчирилар экан. Шунинг учун, каттаю кичик мусибат қаршисида ўзимизни мусулмонча тутмоғимиз лозимдир. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Муҳтарам Ҳазрат, Бир йилча аввал Сизга сайтдан мурожаат қилиб, савоби марҳумларга аталиб ҳадя сифатида қавм давоми...

3443 21:07 / 24.04.2016
Ҳақиқий суннатга мувофиқ соқол қўйиш қандай бўлади Яъни томоқнинг тагини қириш керакми ёки йўқми, соқол қўйиш 40 ёшдан кейин суннат унгача мустаҳабми, шунингдек давоми...

20650 21:22 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Мен 16 ёшдаман. Талабаман, ётоқхонада яшайман. Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман. Бизга .Жума намозига чиқмайсизлар, намоз ўқимайсизлар, деб давоми...

8664 13:53 / 14.06.2021
Хонадонларда қафасларда сақланаётган қушларни, аквариумда балиқларни кўрамиз. Ислом дини жонзотларнинг бу тартибда, яъни қайсидир маънода озодликдан маҳрум давоми...

3471 15:48 / 26.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021