1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Талабаларга қандай маслаҳат берасиз?

19:59 / 26.04.2016 3437 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Талабаларга қандай маслаҳат берасиз? Улар аҳамият бериши керак бўлган нарсалар қайсилар ва уларга маънавий таъсир сифатида қандай дуоларни айтиб юришни маслаҳат берасиз? Улар қандай маҳсулотларни истеъмол қилгани афзал?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Илм талаб қилувчининг одоблари қуйидагилар:
1. Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разолат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозим. Зотан, илм қалбнинг ибодатидир.
2. Илм талаб қилувчи ўзини чалғитувчи нарсалардан алоқани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўйишар эди. Баъзилари илмда кўзлаган мақсадга эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эди.
3. Илм талаб қилувчи худди бемор ўзини табибга топширгани каби тамомила устози ихтиёрига топширмоғи, унга тавозуъ кўрсатмоғи ва хизматида қоим бўлмоғи керак.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит хонадан чиқиб, отларига минмоқчи бўлганида, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Зайд бундан қайтарди.
Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз», деди.
4. Илм талаб қилувчи такаббур бўлса, жоҳиллик қилган бўлади. Чунки ҳикмат мўминнинг излаб юрган нарсасидир. Уни қаердан топса, олади. У муаллимининг фикрига эргашсин. Чунки устозининг хатоси унинг тўғри топганидан кўра фойдалидир.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўзлари улуғ олим ўлароқ илм толибларига насиҳатлар ҳам қилар эдилар. Ибн Абдулбарр, ал-Марҳабий ва ал-Хатиблар келтирган ривоятда ҳазрати Али толиби илмга қуйидаги насиҳатни қиладилар:
«Олимнинг сенда бўлган ҳақи:
1.Унга кўп савол бермаслик.
2.Жавобни қаттиқ талаб қилиб уни чарчатмаслик.
3.У хоҳламаса, маҳкам ёпишиб олмаслигинг.
4.Агар танбаллик қилса, кийимидан тутмаслигинг.
5.Устозга қўл билан ишора қилмаслик.
6.Унга кўз қисиб ҳам ишора қилмаслик.
7.Одамлар билан мажлис қуриб ўтиргандан сўрамаслигинг.
8.Унинг адашишининг пайидан бўлмаслик.
9.Агар адашса, қайтишини кутишинг ва тавбасини қабул этишинг.
10. Фалончи сиз айтганнинг хилофини айтди, демаслик.
11. Унинг сирини фош қилмаслик.
12. Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслик.
13. Унинг ҳозирлигида ҳам, ғойиблигида ҳам муҳофаза қилиш.
14. Одамларга умумий салом бериб, унга алоҳида табрик айтмоқ.
15. Унинг рўбарўсида ўтирмоқ.
16. Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан кўра олдин хизматини қилмоқ.
17. Олим суҳбатининг узунлигини малол олмаслик.
18. У бир хурмога ўхшайди. Сен ундан ўзингга қачон манфаат тушишига интизор бўлиб турмоғинг керак.
19. Албатта, олим Аллоҳнинг йўлида рўза тутган мужоҳид кабидир. Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас. Толиби илмни осмоннинг муқарраб фаришталаридан етмиштаси кузатиб юрур.
Илм талаб қилувчи дастлабки босқичда ихтилофларга қулоқ солмаслиги керак. Бу нарса унинг ақлини лол ва зеҳнини шол қилиши мумкин.
Илм талаб қилувчи ҳар бир нарсадан энг яхшисини олмоғи лозим. Чунки ҳамма илмларни олишга умр етмайди. У энг шарафли илмга асосий қувватини сарф қилиш керак. Ўша илм охиратга боғлиқ илмдир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволНашида тинглаш мумкинми Шу саволимга ҳеч тўлиқ жавоб топа олмадим. Сиз жавоб берасиз, деган умиддаман.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМумкин.

12882 10:35 / 28.12.2017
Ассалому алайкум Ўғлимнинг исми Муҳаммад Юсуф. Ҳозирда унинг саломатлиги дуруст эмас. Сергелидан бир домла боламни кўриб, 1 қоп ун, 1 қоп шакарни кўрлар жамиятига давоми...

4124 11:26 / 03.12.2018
Савол Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Биз ҳозирги вақтда шимолий ҳудудда ишлаймиз, шу ердаги жомеъ масжиддан олган намоз вақтлари қуйидагича 22.07.2012 й., фажр 0052 давоми...

5100 05:11 / 09.06.2017
СаволМухтарам ҳазрат, биз яқинда интернет порталларида Нух алайхиссалом ясаган кемани Туркиянинг қайсидир тоғида топилгани ҳақидаги расмий маълумотлар ва давоми...

11376 09:05 / 04.09.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021