1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бизнинг юртимизда қиз олди-бердисида кўпроқ насл-насабига аҳамият берилади.

20:00 / 26.04.2016 3590 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, муҳтарам Устоз! Бизнинг юртимизда қиз олди-бердисида кўпроқ насл-насабига аҳамият берилади. Яъни саййид, хўжа, тўра, эшон авлодлари Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари бўлганлиги сабабларидан қорача авлод бу авлодлардан қуда-анда қилса бўлмайди, дейишади. Эмишки, агар бу авлодлардан қуда-анда қилинса, никоҳ бехосият бўларкан. Фарзанд бўлса қусрли, ногирон туғилиши эҳтимоли кўп бўларкан. Ҳозирда мана шундай сабабларга кўра бундай авлодлар қизларига ўз авлодларида етарли даражада ўғил фарзандлар бўлмаганлиги сабабли бундай қизларнинг ёши ўтиб қоляпти. Халқимизнинг бундай фикрига Исломнинг муносабати қандай, шариатда насл-насаб ҳақида бирон-бир қоида борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир-бирларига тенгдирлар.
Абу Ҳинд розияллоҳу анҳунинг исмлари Ясор бўлиб, Бани Баёза қабиласида қул бўлган эди. Касби қон олиш эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бошларидан қон олдирганлар. Шу билан бирга Абу Ҳинднинг хожалари Бани Баёзликларга у билан қиз бериб, қиз олиш, қуда-анда бўлишни маслаҳат берганлар.
Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласидан бўлса ҳам Усома ибн Зайд исмли, асли қул бўлган кишига текканлар. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатлари билан бўлган. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг сингиллари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан турмуш қурганлар.
Аммо жумҳур уламолар никоҳдаги кафоъат–тенгликка диндан бошқа никоҳ айбларидан саломат бўлиш, ҳуррият, насаб ва синоатга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки, одатда ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпинча оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади.
Сизнинг саволингизда келган қорачаларга қиз бериб бўлмаслиги ва унинг оқибатлари ҳақидаги гапларнинг кўпи нотўғри. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҚарзлари кўпайиб, энди узиб тугатса, яна кутилмаганда катта қарз бўлиб қолавераётган одам витр намозида қунут дуосини .Аллоҳумма инний аъузубика мин давоми...

7217 08:20 / 24.09.2017
СаволАссалому алайкум Аллоҳ ишларингизга файзу барокот берсин. Мени саволим шундан иборатки болларимга кинна солишда домла чақириб уйга олиб келиш авзалроқми давоми...

10057 09:15 / 15.12.2017
Ассалому алайкум Намоз ўқиб ҳаром еб юрувчи кишининг ҳукми қандай Бир киши намоз ўқиса ва доимий ҳаром луқма истеъмол қилиб юрса, бунинг ҳукми нима бўлади Ўқиган давоми...

2846 07:28 / 26.10.2018
Ассалому алайкум Мен аёлимни онаси яни қайнонам менга бирор кийим совға қилса уни киймайман, сотиб юбораман пулини садақа қиламан ёки кийимни қайнонамга қайтариб давоми...

5260 06:30 / 04.09.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021