1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сувратларга тушиш ва уларни сақлаш мумкинми?

16:26 / 27.04.2016 4478 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Кичкина сувратларга оид ҳукмларни айтгансиз. Сувратларга тушиш ва уларни сақлаш мумкинми? Жоҳилият даврини ёки шунга ўхшаш бўлган кунларни эслатувчи сувратларни нима қилиш керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Суврат масаласида мусулмонларнинг ўзлари ҳам воқеъликда бир неча тоифага бўлинадилар.
Биринчи тоифа ғарбга тобеълар тоифасидир. Уларнинг фикрича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида ҳамма сувратга ибодат қиладиган бўлиб кетган эди. Шунинг учун уларни бу ишдан қайтариш мақсадида қаттиқ лаҳжадаги ҳадислар айтилган. Вақт ўтиб одамлар ақийда масалаларини ўзлаштириб олдилар. Энди ҳеч ким сувратга топинмайдиган ҳолга келинди. Шунинг учун сувратга рухсат берилган, эмиш.
Лекин бундайлар ким, қачон, нима асосда рухсат берганини айта олмайдилар. Бундоқ нарсаларда фақатгина Аллоҳ таолонинг ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рухсатларигина ўтишини билмайдилар.
Иккинчиси эса, бу масалада келган ҳар бир сўзни сиртидан маҳкам ушлаб, бошқа ҳар қандай қоида-қонунларни қабул қилишдан мутлақо бош тортадиганлар тоифаси. Булар ҳам биринчи тоифага ўхшаб озчиликни ташкил қилади. Улар ҳаттоки ҳужжат учун аксларини забт қилдиришни ҳам инкор қиладилар.
Учиничи тоифа жумҳур мусулмонлар бўлиб, улар ҳамма нарсани ўз ўрнида баҳолайдилар. Ҳадиси шарифларда келганидек, инсон томонидан Аллоҳ яратган нарсага ўхшатаман деб жонли нарсалар сувратини солиш ва ҳайкалини тарошлаш ҳаром.
Аммо фото олиш асбоби ила акс олиш жоиз. Чунки бунда инсон томонидан Аллоҳ таоло яратган нарсага ўхшатишга уриниш йўқ. Ундоқ нарсаларга ибодат қилиш ҳам йўқ. Фото худди ойнага акс тушгандек гап. Фақат ойнада забт бўлиб қолмайди, фотода акс забт бўлиб, уни қоғозга чиқариш мумкин.
Замонамиздаги кўзга кўринган уламолардан бирлари шундай дейдилар: фото олиш жиҳози ила чиқариладиган шаклни суврат дейиш луғат жиҳатидан ҳам тўғри келмайди. У суврат эмас, балки аксдир. Шунинг учун ҳам кўрфаздаги давлатларнинг аҳолиси фоточини аккос, фотони акс дейдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум Ҳазрат Касалхоналарнинг реаниматсия бўлимида қанчаданқанча инсонлар кома ҳолатида ётишибди. Шулардан биттасининг қариндоши домлага давоми...

4380 20:20 / 27.04.2016
САВОЛ Ўнг ва чап тарафдаги фаришталар инсондан ажралмайдилар. Улардан ташқари яна битта фаришта бормиҚуйидаги ишларndashинсон бутунлай ҳожати учун давоми...

6481 16:37 / 27.04.2016
15савол .Аллоҳ таоло мушрикларни қатл этишга буюрадими, Маълумки, 2023 йил 6 февраль куни Туркия ва Сурия минтақаларида кучли зилзила содир бўлди. Бунинг оқибатида давоми...

2525 09:26 / 18.02.2023
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, нотўғри савол бераётган бўлсам, узримни қабул қилишингизни сўрайман. Мен ижтимоий тармоқда устоз Қосимжон домланинг дарсини давоми...

3439 07:49 / 16.10.2018
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021