1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Искандар Зул-қарнайн қурдирган девор қиёматдан олдин чиқади» дейишади.

20:04 / 27.04.2016 4467 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Қуръонда «Искандар Зул-қарнайн қурдирган девор қиёматдан олдин чиқади» дейишади. Ўша девор қаерда? Буни ҳозир билиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало Қуръондаги девор-«сад», яъни «тўғон» қурган инсон Зулқарнайн экани айтилган, лекин Искандар деган сўз йўқ бу ерда, бу адабиётда, яъни адиблар ёзган қиссаларда ўша амални қилган одамни Искандар дейиш одати бўлган. Зулқарнайн деворни қурган, қурдирган эмас. Уни қуриш чоғида ўша ерда яшайдиган мусулмонлардан ҳашарга чақириб, ёрдам сўраган. Ўша девор қиёматдан олдин чиқади, деган гапга келсак, девор қиёматдан олдин чиқмайди, балки ўша сад, яъни тўғонни Залқарнайн Аллоҳнинг амри билан Яъжуж-Маъжуж деб аталган ўта бузғунчи жонзотларнинг йўлини тўсиш учун қуриб қўйган. Ана ўша Яъжуж-Маъжужни дунёга тарқалишдан мазкур тўғон тўсиб туради. Қиёмат қоим бўлиши яқинлашганда унинг аломатларидан биттаси Яъжуж-Маъжужлар ўша девор-тўғонни бузиб ер юзига тарқалишади. Девор ўзи чиқ-майди. Девор машриқ тарафда экани Қуръонда зикр қилинган, лекин ўша машриқ-нинг қаерида, қайси ўлкасида-ю, қайси кенгликда, бу ҳақда маълумот йўқ. Буни одамлар шунақа нарса бор экан, тўғон бор экан, деган гаплардан хулоса қилиб, ҳар хил тахминларни айтганлар, жумладан буюк Хитой деворини ўша нарса деган хаёлга бориб қолганлар ҳам бор, лекин булар тўғри эмас. Тўғоннинг қаердалигини, ҳажмини, қачон бузилиб унинг ортидан Яъжуж-Маъжужлар чиқишини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Иккинчидан бундай нарсаларни қидириб топиб аниқлашни Аллоҳ таоло бизга амр қилмаган, балки бу нарса тўғрисида Қуръонда келган ҳақиқатни билишнинг ўзи билан кифоялансак яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар типратиконни ўлдириш жоизмиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом Зиён етказса жоиз. Кўнгилхушлик қилишга ўлдириш давоми...

5185 06:30 / 01.09.2018
Ассалому алайкум Ҳурматли Зикр аҳли, излаш хизматидан фойдаландим жавоб чиқмади. Алҳамдилуллаҳ намозни ўқишни бошлаб секинсекинлик билан барча қоидаларини давоми...

3209 10:18 / 09.12.2018
Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҲазратлариУйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф давоми...

47735 21:41 / 25.04.2016
СаволМуҳтарам УстозБир одам ўзига тегишли 10 сотиҳли ер майдонини масжид қуриш учун атаган эди. Енди масжид қуриш имкони ёъқлигидан ўша ерни сотиб, пулини Аллоҳ давоми...

4455 09:05 / 02.10.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021